RU

Последние новости

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  6 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  22 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди! Новости

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

"Қизилқум" Суперлиганинг 20-турида "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, нурсиз дурангга имзо чекди (0:0).

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг 1-даврадаги тўқнашувида ҳам кучлар тенг келган эди (1:1, 7-тур). Навоийдаги ўйинда Мате Ватсадзе ҳисобни очганидан кейин "лочинлар"га 1 очко келтирувчи гол тожикистонлик Эҳсони Паншанбе номига ёзилган.

Эътиборни тортадиган жиҳат шуки, бу жамоалар мавсумнинг ҳар 2 ўйинида ҳам жанговар дурангга рози бўлишди. Бунақаси сўнгги бор 2012 йилги мавсумда содир бўлган эди. 

Шундан кейин Ўзбекистон  чемпионатининг қаторасига 8 мавсумида Наманган ва Навоий клублари ўртасида дуранг қайд этилмади.

14.04.2013 "Қизилқум" 0:1 "Навбаҳор"

18.10.2013 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

01.06.2014 "Қизилқум" 3:1 "Навбаҳор"

17.10.2014 "Навбаҳор" 2:0 "Қизилқум"

18.06.2015 "Қизилқум" 3:2 "Навбаҳор"

30.10.2015 "Навбаҳор" 2:1 "Қизилқум"

16.06.2016 "Қизилқум" 1:0 "Навбаҳор"

29.10.2016 "Навбаҳор" 0:2 "Қизилқум"

10.03.2017 "Навбаҳор" 3:2 "Қизилқум"

12.08.2017 "Қизилқум" 2:1 "Навбаҳор"

12.05.2018 "Навбаҳор" 3:0 "Қизилқум"

18.08.2018 "Қизилқум" 2:0 "Навбаҳор"

28.06.2019 "Қизилқум" 1:2 "Навбаҳор"

26.07.2019 "Навбаҳор" 0:1 "Қизилқум"

13.07.2020 "Навбаҳор" 1:0 "Қизилқум"

02.11.2020 "Қизилқум" 0:2 "Навбаҳор"

Гувоҳи бўлганингиздек, 2013-20 йилларда "Навбаҳор" ва "Қизилқум" ўртасида ўтказилган 16 ўйиннинг тенг ярмида "лочинлар", қолган ярмида "кончилар" зафар қучишган. Қизиқарли жиҳати, 6 мавсум давомида (2013, 2014, 2015, 2017, 2018, 2019) биринчи даврадаги ўйинни ютган жамоа 2-даврада имкониятни бой бериб қўйган. Кишини ғоят ҳайрон қолдирадиган томони эса шундай мавсумларнинг 5 тасида жамоалар орасидаги 2 ўйинда қайд этилган умумий тўплар нисбати тенг келаверган. Яъни, 1-даврада Х тўп фарқи билан ютқазган клуб, 2-даврада худди шу нисбатда ғалаба қозониб, қасос олган. Қойил!

2012 ва 2021 йиллардаги баҳсларнинг ҳар иккисида дуранг қайд этилганини инобатга олсак, охирги 10 йилда ўзаро ўтказилган 20 ўйинда Наманган ва Навоий клублари бир хил очко ишлаб топишган — 28 тадан.

ФАКТ: "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Қизилқум" билан 2012 йилдан бери илк бор нурсиз дуранг қайд этди. Умуман олганда, мазкур клублар ўртасидаги фақат 3 ўйин голсиз ниҳоясига етган (2011, 2012 ва 2021 йилларда).

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Автор :
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика