RU

Последние новости

08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  1 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  6 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  34 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди Новости

"Навбаҳор": "Қизиллар" ва "Кўклар" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари қандайлигини синовдан ўтказиш мақсадида, жамоа аъзоларини икки таркибга бўлган ҳолда назорат - синов баҳси ўтказди.

Мазкур учрашувда жамоалар шартли равишда “қизиллар” ва “кўклар”га ажратилди.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсда ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишга ҳаракат қилишгани боис, ўйин анча шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ҳисобни “кўклар” очишди. Тажрибали ҳужумчи Шерзод Ҳакимов жамоасининг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлаб, Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган “қизиллар” ҳужумкорликни кучайтиришди. Шундай ҳужумларнинг бирини россиялик ҳужумчи Александр Касьян самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди – 1:1.

Натижада футболчилар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Аюбхон Номанов жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:2.

Шундан сўнг, “қизиллар” ҳисобни тенглаштиришга интилишган бўлса, “кўклар” мустаҳкам ҳимояланган ҳолда, бунга йўл қўйишмади ҳамда вақти-вақти билан қарши ҳужумга ўтиб туришди.

Аммо дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва “кўклар” мазкур ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



“Қизиллар” – “Кўклар” – 1:2 (1:1)

“Марказий” ўйингоҳ. 200 томошабин.

Ҳакамлар
: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Денис Нехочин.

Голлар: А.Касьян (35) – Ш.Ҳакимов (20), А.Номанов (59).

“Қизиллар”: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Искандар Сиддиқжанов, Комил Тожиддинов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Ибрагимов, Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Қодир Икромов, Юнусбек Абдувоҳидов.

“Кўклар”: Ўткир Юсупов, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Нодир Мавлонов, Илҳомжон Алибоев, Абдулҳай Исмоилов, Аббос Ғуломов, Аюбхон Номанов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Ҳусайн Эргашбоев, Муҳаммад Султонов.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика