"Навбаҳор": Қисқа ҳордиқдан сўнг яна машғулотларга
30 янв 2017 16:47
Новости
"Навбаҳор": Қисқа ҳордиқдан сўнг яна машғулотларга
Бугун эрталаб бўлиб ўтган машғулотдан кейин "Навбаҳор" клуби тайёргарлигининг навбатдаги босқичи якунига етди.
17-30 январь оралиғида жамоамиз машғулотлар билан бир қаторда тўртта назорат учрашувида ҳам майдонга тушди. Ўйинларда иккитасида ғалаба қўлга киритилган бўлса “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоаларига имконият бой берилди. Футболчилар олиб борилган машғулотлардан сўнг қисқа муддат давомида дам олиш имконига эга бўлишади.
Тайёргарликнинг навбатдаги босқичи ҳам Тошкентда олиб борилади. 2 февраль куни жамоа аъзолари яна пойтахтда йиғилиб, машғулотларни давом эттиришади. 14 февралда якунланадиган навбатдаги йиғин давомида ҳам назорат ўйинларида майдонга тушиш режалаштирилган.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии