RU

Последние новости

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

"Навбаҳор" Қирғизистон клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди Новости

"Навбаҳор" Қирғизистон клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди

Қўшни Қирғизистон Республикаси ва мамлакатимиз ўртасида кўплаб соҳалар, шу жумладан, спорт соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бунинг самараси ўлароқ,  9 сентябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Қирғизистоннинг “Нефтчи” (Қўчқор-Ота) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ўйинда  “лочинлар” сафида асосий таркибнинг 4-5 нафар футболчилари майдонга тушишди, холос. Қолганлари ёшлар жамоамизнинг вакиллари эди. Шу сабабли, жамоамизни ушбу баҳсда майдонга Шуҳрат Қорабоев бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб тушди.

Таъкидлаш жоизки,  қўчқор-оталиклар мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. “Лочинлар” эса юзага келган кўплаб хавфли вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Натижада учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Танаффусдан кейин ҳам ташаббусни ўз қўлларига олишга интилган майдон эгалари ниҳоят, 67-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Остон Ўрунов 25 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, “Нефтчи” дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида эса захирадан майдонга туширилган Юнусбек Абдувоҳидов Даврон Жўрақуловни доғда қолдириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шу тариқа жамоамиз иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” 7 сентябрь кунги назорат баҳсида Про-лига вакили Ёзёвоннинг “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини йирик – 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.    

Навбаҳор Нефтчи Қирғизистон 12 Умид қиламизки, мазкур ўртоқлик учрашувлари “лочинлар”га 23-тур доирасидаги “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйин олдидан муносиб тайёргарлик вазифасини ўтади ва бўлажак баҳсда ҳам футболчиларимиз зафар қучиб, ўз мухлисларини хурсанд этишади.




“Навбаҳор” (Наманган) – “Нефтчи” (Қўчқор-Ота, Қирғизистон) – 2:0 (0:0)

Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 2260 томошабин.

Ҳакамлар: 
Иброҳим Исмоилов (Наманган), Бобур Ибрагимов (Наманган), Исроил Имомназаров (Тўрақўрғон), Музаффар Маматханов (Чортоқ).

Назоратчи: Аъзам Ражаббаев (Наманган).

Голлар: О.Ўрунов (67), Ю.Абдувоҳидов (90+5).

“Навбаҳор”: 45.Акбар Тўраев, 6.Остон Ўрунов, 7.Аҳмад Мамадалиев, 15.Азамат Алланиёзов, 19.Шаҳзодбек Ҳамидов, 21.Билолхон Тошмирзаев, 24.Жавоҳир Олимжонов, 32.Ҳожиакбар Юнусов, 33.Томислав Пайович, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: 8.Ойбек Мирзоҳидов, 9.Абдурашид Валихонов, 10.Акмалжон Турғунбоев, 17.Сардор Сулаймонов, 22. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 30.Отабек Солиҳов, 44.Юнусбек Абдувоҳидов.

“Нефтчи”: 1.Даврон Жўрақулов, 2.Эсен Усанқулов, 4.Манас Жуганов, 5.Мақсуджон Ҳайитов, 9.Отабек Ҳайдаров, 11.Э. Молдажинилов, 12.Умид Иманов, 19.Атай Жуманов, 21. Аҳмаз Маликов, 22.О.Игнатеренко, 23.Манас Карипов.

Захирадан майдонга тушганлар: 16. Апаз Улут, 6. Асқарбек Уулус, 8. Б.Буванаев, 18.А.Абдакимов, 20.Ш.Асқаров, 24.Тимур Мажидов.

Огоҳлантириш: Б.Буванаев (90+5).

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика