RU

Последние новости

17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  2 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  4 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  3 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  10

"Навбаҳор" қарздорликларни ҳалигача тўлиқ бартараф этмаган. ЎзПФЛ бундан хавотирда Новости

"Навбаҳор" қарздорликларни ҳалигача тўлиқ бартараф этмаган. ЎзПФЛ бундан хавотирда

"Навбаҳор" футбол клуби имзоланган шартномавий муносабатлар бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажара олмаётгани Ассоциация ҳамда Лига хавотирига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, тўлиқ бўлмаган ахборот клуб мухлисларининг нотўғри хулосалар ва талқинларига олиб келаётгани сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалага ойдинлик киритишни лозим деб топди. Зеро, клуб молиявий мажбуриятларни бажаришда олдинга силжиш ўрнига, йилдан йилга янада мураккаб вазиятга тушиб бормоқда.

Ўтган йилнинг 18 декабрь санасида ЎФА тегишли қўмитаси "Навбаҳор" клубига қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйганди. Шунга қарамай, клуб қатор футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бироқ мазкур шартномаларни Лига рўйхатидан ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Лига рўйхатидан ўтаётган футболчилар электрон платформа орқали ФИФА билан тўғридан-тўғри интеграциялашаётганидан келиб чиқиб, мазкур масала жиддий аҳамият касб этишини тушуниш мумкин.

ЎФА қўмитаси шу йилнинг 17 январь кунги йиғилишда "Навбаҳор" клубига қўйилган тақиқ давом этишини, қўшимчасига футбол клуби жаримага тортилганини маълум қилди. Боиси, клубнинг шартномавий мажбуриятлар масаласида муаммолари етарлича. Жумладан, "Навбаҳор фарм" жамоаси ҳамда футзал жамоаси спортчилари билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Ишни тўғри йўлга қўйган Суперлига клублари эса мазкур масалани 10 январь санасидаёқ ҳал қилишга эришганди.

Шунингдек, "Навбаҳор" мураббийи Григорий Колосовский клубга нисбатан учинчи бор ариза киритди. Унда мураббий билан уч мавсумдан буён тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани қайд этилган. Мутахассис ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган қонуний вакил клуб ҳар сафар ваъда билан чекланиб қолаётганидан келиб чиқиб, бу сафар трансфер тақиқи қўйишни талаб қилган. Мазкур ишда талаб қилинаётган сумма "Навбаҳор" футзал жамоасининг тўлиқ бир мавсумдаги ҳаражатларидан кўпроқни ташкил қилади.

"Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Остон Ўрунов ҳамда Аброр Исмоилов масаласи ҳам очиқлигича қолган. Остон барча масалани ФИФА тегишли регламентида белгилангани бўйича амалга оширди. "Навбаҳор" Ўрунов билан жорий йилнинг 1 февраль санасига қадар ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан расмий кафолат берган бўлса-да, мазкур кафолатга амалга қилинмади.

Олександр Касьян билан меҳнат шартномасини имзолаш олдидан "Навбаҳор" ОКМК клуби билан келишув имзолаган. Бироқ келишув шартлари ўз вақтида амалга оширилмаганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор" ОКМК олдида қарздорга айланган. Мазкур масала ҳозиргача ҳал этилмаган.

Юқорида қайд этилган ишлар фақатгина Лигага маълум бўлганлари ҳисобланади. "Навбаҳор" қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгани масаласини Ассоциация учун исботламаганидан келиб чиқилса, янги-янги қарздорликлар чиқиб келиши катта эҳтимол.

Лига "Навбаҳор" қайд этаётган натижаларни алоҳида эътироф этади. Биз клуб мухлислари ва уларнинг клуб муваффақиятларидаги алоҳида ҳиссаларини қадрлаймиз. Аммо бу каби масалалар профессионал футбол клубининг иш тизимига, ФИФА, ОФК, ЎФА талабларига масъулиятсизларча ёндашишга сабаб бўлмаслиги лозим.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика