RU

Последние новости

23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  1 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  8 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:48"Барселона" футболчилари бойкот эълон қилишмоқчи?  10 20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  16 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  3 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   12 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  4

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида Асқаровнинг четлатилиши тўғри қарор эдими? Суперлиганинг 24-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

"Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида Асқаровнинг четлатилиши тўғри қарор эдими? Суперлиганинг 24-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Россиялик экспертимиз баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳаками Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 24-тури ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


"Динамо" - "Локомотив"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Бу вазиятни қўполлик чегараси дейишимиз мумкин, лекин шу билан бирга сариқ карточкага бироз яқинроқ хатти-ҳаракат амалга оширилган. "Динамо" ўйинчисининг юқори тезликда рақибининг оёқларига орқадан сакраши майдондан четлатиш учун асос бўлиши мумкин. Бироқ бутса таг қисмининг тўғридан-тўғри рақиб оёғига тегмагани ва оёқни чалиш ҳолати ён томондан содир бўлганини ҳисобга олсак, ҳакамнинг сариқ карточка кўрсатиш қарори ва VARнинг аралашмаганини қўллаб-қувватлаш мумкин. Агар ҳакам "Динамо" ўйинчисини майдондан четлатишга қарор қилган тақдирда ҳам, унинг бу қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин бўларди.


"Динамо" - "Локомотив"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Ўйин шарҳига киритилган такрорий вазиятларда офсайд чизиқлари кўрмаяпман. Агар ҳакамларда "Локомотив" ўйинчисининг офсайдда турганлиги ҳақида далил бўлса, голни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаш мумкин. Акс ҳолда, голни ҳисобга олиш керак эди. Шу билан бирга, VARдаги ҳакамлар бош ҳакамни мониторга чақирмасдан, офсайд бор ёки йўқлигини ўзлари мустақил равишда ҳал қилишлари лозим эди.


"Навбаҳор" - "Пахтакор"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

VAR вазиятга тўғри аралашди. "Пахтакор" жамоаси ўйинчиси тўпга ўйнашга уриниб, оёғини ҳаддан ташқари юқори кўтарди ва рақиб оёғининг тўпиғига тегиб кетди. Бундай қўпол ўйин жиддий жароҳат етказиш хавфини туғдиради. Қоидани бузган футболчи тўқнашувни юмшатишга ёки ундан бутунлай қочишга ҳаракат қилмади (оёғини йиғиб олмади). Қизил карточка тўғри кўрсатилди.


"Насаф" - "Сўғдиёна"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

"Насаф" ўйинчиси тўпни қўлиб билан ўйнаб, қоидабузарлик содир этган. Қўл чўзилган ҳолда тана майдонини кенгайтирган. Шундан сўнг бир неча узатмадан сўнг гол урилди. Ҳакамнинг қарори тўғри ва VAR тизимининг аралашуви ўринли бўлди.


"Насаф" - "Сўғдиёна"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Бу вазиятда энг мақбул ечим - ҳар иккала ўйинчига ҳам сариқ карточка кўрсатиш. "Насаф" жамоаси ўйинчиси (7-рақам) рақибига нисбатан қўпол ўйин намойиш этган бўлса, "Сўғдиёна" жамоаси ўйинчиси (8-рақам) эса жанжал келтириб чиқариб, спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат намойиш этди. Ҳакам ва ассистентнинг ўз вақтида тўғри муносабат билдирганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар тезда можарога аралашиб, вазиятнинг янада кескинлашишига йўл қўймади.

P.S. Ҳакам фақатгина Акмал Мозговойни огоҳлантирди.


"Сурхон" - "Нефтчи"

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ

Қизиқ ҳолат юз берган. Ҳакам дастлаб тўғри қарор қабул қилган ҳолда, фол жарима майдони чизиғидан ташқарида бўлганини таъкидлаб, "Нефтчи" фойдасига жарима зарбаси белгилади. Кейин ёрдамчи ҳакамнинг нотўғри маслаҳати оқибатида қўполлик жарима майдони ичида содир бўлганини маълум қилди ва "Нефтчи" пенальти тепишга тайёргарлик кўра бошлади. Шундан сўнг VAR тизими вазиятга тўғри аралашиб, бош ҳакамнинг дастлабки қарорини тасдиқлади. Қоидабузарлик ҳақиқатан ҳам жарима майдони ташқарисида содир бўлганди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 24-турида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди: "Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинидаги тўқнашувда ҳакам фақат битта ўйинчига сариқ карточка кўрсатган. Шунингдек, экспертимизда "Динамо" - "Локомотив" учрашувида бекор қилинган гол ҳақида ҳам саволлар туғилмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

+3   
12 ноя 15:06:43
Dilmurod Umarov
Paxtakor jamoasi muxlisi bo'lsam ham tan olaman Navbahor-Paxtakor o'yinida Asqarovga qizil kartochka berilmaganida ham Navbahor jamoasi g'alaba qozongan bo'lar edi,chunki Navbahor jamoasi bu o'yinga boshqacha ruhda tayyorgarlik ko'rgan ekan,sobiq Paxtakorchilar mag'lub etishdi Paxtakorni
+2   
12 ноя 16:43:53
Пахтакорим
қизил тўғри кўрсатилган! Навбахор хаққоний ғалаба қозонди. Пахтакорга яна 2-3 йил керак ёшлар билан шаклланишига. 2-3 йил чидаймиз ва мухлислик қилишда давом этамиз.
+1   
12 ноя 19:03:26
Paxtakor Toshkent
Ответ на комментарий пользователя Abdugaffar Abdullayev
Бу Пахтакор мухлиси эмас шу ёшларга озгина баддержка керак унақа мухлислар бўлса бир зумда сотилади қўяди.
Paxtakor olgan kubogu Chempionliklarni boshqa jamoa 23-asrgacha takrorlay olmasa kerak. Yashavor Paxtakor. Hamma jamoalarni yutaver
   
13 ноя 09:12:01
Abdugaffar Abdullayev
Ответ на комментарий пользователя Dilmurod Umarov
Aka shunchaki taxminku lekin men futbolni sizdan ko'proq tushunsam kerak,yana Alloh bilguvchi
Укам бу лотинча ёзишиз бўйича билсам мендан анча мунча ёшбўлсаиз керак футболни тушинаман дебсиз ёшим 70 да 60йилдан бери Пахтакор мухлисиман биз ҳам унч мунча футболни тушинаман аммо сизга ўхшаб мухлислик қилмайман.
   
13 ноя 08:46:00
Dilmurod Umarov
Ответ на комментарий пользователя Abdugaffar Abdullayev
Бу Пахтакор мухлиси эмас шу ёшларга озгина баддержка керак унақа мухлислар бўлса бир зумда сотилади қўяди.
Aka shunchaki taxminku lekin men futbolni sizdan ko'proq tushunsam kerak,yana Alloh bilguvchi
   
12 ноя 19:08:04
Abdugaffar Abdullayev
Ответ на комментарий пользователя Paxtakor Toshkent
Paxtakor olgan kubogu Chempionliklarni boshqa jamoa 23-asrgacha takrorlay olmasa kerak. Yashavor Paxtakor. Hamma jamoalarni yutaver
Қойил сиздака Пахтакор мухлислари кўпаяаверсин рахмат.
   
12 ноя 15:22:21
mirabzal
Бир тийинга киммат тупой экспертакан
-1   
12 ноя 18:19:13
Abdugaffar Abdullayev
Ответ на комментарий пользователя Paxtakor Toshkent
Sizga oxshagan muxlislari ham bor ekanda Paxtakordek buyuk jamoamizda. Yashang. Agar qizil berilmaganida 2-9 ga yutardi Paxtakor.
Бу Пахтакор мухлиси эмас шу ёшларга озгина баддержка керак унақа мухлислар бўлса бир зумда сотилади қўяди.
-2   
12 ноя 19:16:42
Job Ir
Футбол олами деган видео кўрсатув бор эди Пахтакор йеганига азадалар шекелли муаллиф
-2   
12 ноя 17:37:19
Paxtakor Toshkent
Ответ на комментарий пользователя Dilmurod Umarov
Paxtakor jamoasi muxlisi bo'lsam ham tan olaman Navbahor-Paxtakor o'yinida Asqarovga qizil kartochka berilmaganida ham Navbahor jamoasi g'alaba qozongan bo'lar edi,chunki Navbahor jamoasi bu o'yinga boshqacha ruhda tayyorgarlik ko'rgan ekan,sobiq Paxtakorchilar mag'lub etishdi Paxtakorni
Sizga oxshagan muxlislari ham bor ekanda Paxtakordek buyuk jamoamizda. Yashang. Agar qizil berilmaganida 2-9 ga yutardi Paxtakor.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика