RU

Последние новости

18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  6 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол Новости

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол

Якунланган мавсумнинг 2-даврасидан бошлаб, Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўша пайтда Ўзбекистон U-19 ёшлар бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ёш ва маҳоратли мутахассис Отабек Ғуломхўжаев селекционер мураббий сифатида иш бошлаганди.

Ушбу мутахассис борасида тўлиқроқ тўхталадиган бўлсак, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўз пайтида футболчи сифатида фаолият юритиб, Тошкентнинг “Миробод” (2-лига, 1999 йил), шунингдек, ўша пайтда Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этган “Трактор” (Тошкент) клубининг ўринбосарлар (2000 йил), бундан ташқари, Андижоннинг “Андижон” (2001 - 2002 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Афсуски, жиддий жароҳат сабабли, Ғуломхўжаев 2002 йили, яъни, айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Шундан сўнг, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик фаолияини бошлаб, 2003 – 2007 йиллар давомида “Пахтакор” футбол академияси, 2008-2019 йиллар мобайнида эса “Бунёдкор” футбол академиясида фаолият олиб борди.

Шунингдек, Ғуломхўжаев 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.



Отабек Ғуломхўжаев яқинда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди ва энди бутун эътиборини “Навбаҳор”га қаратмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, ёш ҳамда келажаги порлоқ мутахассис жамоамизнинг селекция ишларида анча фаол. Боиси, у “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг футбол академиялари, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларидаги фаолияти давомида мамлакатимизнинг кўплаб иқтидорли ва маҳоратли футболчиларини шуғуллантирган ҳамда уларнинг имкониятларини жуда яхши билади. Шу боис, Отабек Ғуломхўжаев айни пайтда юртимиздаги кўплаб ёш ва маҳоратли футболчилар билан музокара олиб бормоқда.

Айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг селекция борасидаги саъй-ҳаракатлари билан “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига Ўзбекистоннинг 30 нафарга яқин энг иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчилари жалб этилишган.

Улардан қайсинилари мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг фаол ҳаракатлари боис, жамоамизнинг таркиби янги мавсумда анча ёшариши эҳтимоли юқори.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика