RU

Последние новости

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  2 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  4 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди Новости

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди

Теги :  Навбаҳор
Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилаётган ёш “навбаҳорчилар” ишончни оқлашмоқда. Ғолиблик учун саккизта жамоа куч синашаётган турнирда ёшларимиз финалга чиқишга эришишди. Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз курашни “В” гуруҳида Хоразм, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларига қарши учрашувлар билан бошлашганди. Гарчи дастлабки ўйинда Жиззах вилояти терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлсада, кейинги учрашувларда ижобий натижалар қайд этилди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 5:0, сўнгра Хоразм вилоят термаси эса 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Натижада ёшларимиз гуруҳда биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўрин эса мезбонлар термасига насиб этди.

“А” гуруҳида эса Бухоро, Қарши, Навоий ва Тошкен вилояти терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишганди. Гуруҳ босқичи якунига кўра Тошкент вилояти терма жамоаси биринчи, Бухоро вилояти вакиллари эса иккинчи ўринни қўлга киритишди. Айнан дастслабки ўринларни эгаллаган терма жамоалар курашни ярим финалда давом эттиришга муваффақ бўлишди. Ярим финал учрашувлар эса бугун бўлиб ўтди. Финал йўлланмаси учун ёшларимиз Бухоро вилояти вакилларига қарши майдонга тушишди. Учрашув давомида тарбияланувчиларимиз рақибга қараганда фаолроқ тарзда тўп суриб, якунда 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи ярим финалда Хоразм ва Тошкент вилояти ўсмирлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган хоразмликлар ҳам финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини эртага соат 10.30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика