RU

Последние новости

18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  3 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  8 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  9 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  10 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0

"Навбаҳор": Обид Жўрабоев ҳам сафга қўшилди Новости

"Навбаҳор": Обид Жўрабоев ҳам сафга қўшилди

"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Машғулотлар олиб борилаётган бир паллада таркибда ҳам ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, бугун жамоамиз сафига ўтган мавсум биринчи ярмини “Бунёдкор”да, иккинчи даврани эса “Олмалиқ” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев келиб қўшилди. Айни пайтда Жўрабоевда кичик жароҳат борлиги сабабли бугун якка тартибда шуғулланди. Шунингдек, олдинги мавсумларда “Насаф” таркибида шуғулланган дарвозабон Музаффар Тўхтасинов ҳам мавсумга тайёргарликни жамоамиз билан бирга олиб бормоқда. 

Мураббийлар бугун машғулотларда иштирок этаётган футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш ва спорт формаларини қай даражадалигини билиш мақсадида икки томонламали назорат ўйинини ташкил этишди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда “қизиллар” жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Алишер Маҳмудов (2 та), Тимур Аюпов ва Мўйдин Мамазулумов (пенальтидан)лар муаллифлик қилишди. Таркиблар эса қўйидагича кўринишга эга бўлди. 

“Қизиллар”: Музаффар Тўхтасинов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Мамазоитов, Отабек Валижонов, Тимур Аюпов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулумов, Азизбек Турғунбоев. Захирадан майдонга тушганлар: Омон-Биик Ҳалилов, Соҳиб Абдуллаев, Жамол Абдужабборов, Сардор Теляков.

“Оқлар”: Амир Эргашев, Мирзоҳид Собиров, Азиз Умаров, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Асқаралиев, Зокир Нурматов, Абдуазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Акбаршо Рашидханов. Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Валижонов, Дониёр Инамов, Ислом Жўраев, Билол Шарофиддинов, Ботир Каримжонов, Фарҳод Шокиров, Муҳаммадризо Тўраев.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика