RU

Последние новости

23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  0 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  4 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  9

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар Новости

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар

"Навбаҳор" клуби расмий сайтига "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган ўйинга оид фактлар жойлаштирилди.

Энг кўп: 18-турнинг марказий учрашувига энг кўп томошабин кирди. "Нефтчи" билан кечган беллашувга 15715 нафар томошабин ташриф буюрди.

1- Алибобо Раҳматуллаевга Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида илк бор сариқ карточка кўрсатилди.

2- Бош ҳакам Равшан Эрматов учрашувда футболчиларга жами икки бор сариқ карточка кўрсатди. Ҳар икки огоҳлантириш ҳам  "лочинлар" вакилларига тегишли.

3- "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси учта ўйинга етди. Шунингдек, чемпионатда жамоамиз учинчи бор ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аввал "Қўқон-1912" (11-тур) ва "Сўғдиёна" (4-тур) жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида таслим этилганди. 

4- Тўрт йилдан буён "Нефтчи" Намангандан ғалабасиз қайтишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги бор ушбу рақиб 2011 йилда "Навбаҳор" майдонидан 3 очко билан уйига қайтган. Дарвоқе, Равшан Эрматов амалдаги мавсумда тўртинчи бор жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарди.

5- "Навбаҳор" ўз майдонида чемпионатдаги бешинчи ғалабасини тантана қилди. “Лочинлар” «Нефтчи»ни ўзаро ўйинлар тарихида бешинчи маротаба 1:0 ҳисобида  таслим этишди.

6- Ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида  ўзининг олтинчи голини нишонлади. Шунингдек, Бақоев "лочинлар"нинг иккинчи даврадаги олтинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

7- Олий лига-2015даги ғалабаларимиз сони еттитага етди. Бундан ташқари, иккинчи давранинг уч ўйинида етти очко жамғардик.

8- Жамоамиз саккизинчи ўринда турибди. Кучли бешликка кириш учун эса шунча очко етмаяпти.

10- Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Нефтчи" Наманганда ўнинчи маротаба мағлуб этилди.

11- "Навбаҳор"нинг голли серияси 11 та ўйинга етди. Охирги маротаба футболчиларимиз 7-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол эта олишмаганди. Демак, 10 майдан буён ўйинчиларимиз майдонни голсиз тарк этмай келишмоқда.

12- "Навбаҳор" "Нефтчи" устидан ўзаро учрашувлардаги 12-ғалабасини қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика