RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик Новости

“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик

Теги :  Навбаҳор
Суперлига 13-доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти  муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди. “Навбаҳор” – АГМК учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар “Навбаҳор” – АГМК баҳсининг танаффус пайтида “Марказий” ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин.

Шунингдек, севимли жамоанинг ашаддий  мухлислари учун янада енгиллик яратиш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан “Навбаҳор” атрибутикалари  20 фоизлик чегирма билан сотувга чиқарилди. Энди жамоанинг атрибутикаларини ўзингизга қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

“Навбаҳор” ПФК раҳбарияти мазкур ишларни ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширмоқда. Мақсад – жамоа иштирокидаги ҳар бир учрашувни мухлислар учун байрамона тарзда ташкил этиш. Сиз – азиз ишқибозлар эса “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватланг!

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 26 май куни соат 18:50да бошланади.

Барча мухлисларни бўлажак учрашувга чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика