RU

Последние новости

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади Новости

"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади

"Навбаҳор" клуби мухлислари раиси Фарҳод Умаралиев сайтимизга мурожаат билан чиқди.

Суперлиганинг 23-турида Наманганда "Пахтакор" билан ўйиннинг биринчи бўлими якунлангач, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров стадионга чиқиб: "Худо хоҳласа бу йил "Навбаҳор" чемпион" деганларида юрагим жиз этди, этларим жимирлади. Бу сўзни у кишининг ўзларидан эшитгач, қалбимда жамоамизга нисбатан бўлган ишонч янада мустаҳкамланиб, "Навбаҳор"га бўлган меҳрим янада жўшиб кетди. Мана шундай раҳбарнинг Наманган халқига, жамоамизга бош бўлиб туриши бу Наманганимизнинг, "Навбаҳор"имизнинг энг катта ютуғи эканлигига, жамоамизнинг тақдири ишончли қўлларда эканлигига бўлган ишончим янада ортди. Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровнинг "Навбаҳор" чемпион" деган сўзларини эшитгач, олдиларига югуриб боргим, у кишига раҳмат айтиб бағримга босгим келди. Ҳа азизлар, бу оддий сўзлар эмасди. Ўша сўзда умид, ишонч, дадиллик яққол сезилиб турарди.

Тан олиш лозим, айни пайтда вилоятимиз раҳбарининг "Навбаҳор"га бўлган юксак эътибори ва марҳамати таҳсинга лойиқ. Айнан у кишининг олиб бораётган ишларида ўзгача ташаббусни кўриб келмоқдамиз. Жамоамизда бу йилдан эътиборан маркетинг бўлимининг жадал суратда ривожланиб йўлга қўйилишида вилоятимиз раҳбарининг ўрни беқиёс. Давом этаётган яхшигина ўзгаришлардан сўнг мухлисларимизнинг ҳам кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, ҳар бир учрашувда севимли жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.


Кўчага чиқар эканман, қаерда бўлмайин, қаерга бормайин, айнан ўша ерда вилоятимиз ҳокимининг инсонлар билан мулоқотига, олиб бораётган эзгу ишларига гувоҳ бўлиб тураман. Тиниб-тинчимас бу инсон, ҳақиқий меҳнатсевар, фидокор раҳбар экани билан вилоятимиз ҳамда шахримиз аҳолисини қувонтириб келмоқда. Мана шундай эътибор учун, жамоамизга кўрсатилаётган катта ёрдам учун чексиз миннатдорчилигимни ушбу сатрлар орқали билдиришни истадим. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, биз, "Навбаҳор" мухлислари ҳам, вилоятимиз ҳокимига, жамоамиз раҳбариятига муносиб жавоб бера олишга ва келаси турда "Бунёдкор" билан сафар ўйинида Тошкентга бориб жамоамизни чиройли тарзда қўллаб-қувватлашга сўз берамиз. Биз охиригача жамоамиз билан биргаликда борамиз ҳамда чемпионатни совринли поғонада якунлаб, келаси йилги ОЧЛ баҳсларида жамоамиз "Навбаҳор"ни кўришга умид қиламиз.

Сўзим охирида Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга олиб бораётган эзгу ишларида самарадорлик тилаб, ҳамиша "Навбаҳор" ва унинг мухлислари бахтига соғ ва саломат бўлиб юришларини, жамоамиз билан биргаликда чемпионликни нишонлаб узоқ йиллар давомида раҳбарликни давом эттиришларини тилаб қоламан. Яна бир бор ҳамма-ҳаммаси учун сизга ташаккур!

Фарҳод Умаралиев

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика