RU

Последние новости

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  7 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  3 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  1 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

“Навбаҳор” - “Металлург”: ПРЕВЬЮ Новости

“Навбаҳор” - “Металлург”: ПРЕВЬЮ

“Навбаҳор” олий лига 21-тур доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.

Учрашув олдидан мезбонлар таркибида йўқотиш йўқ. Бекободликлар футболчиси Дониёр Одилов сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли 21-турни ўтказиб юборади.  

Рақиблар Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 39 марта куч синашишган. 18 учрашувда футболчиларимиз ғалабани тантана қилишган.

“Металлург”нинг ғалабалари сони эса 11 тани ташкил этмоқда. Ўнта учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 58-48, “Навбаҳор” фойдасига. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда жамоамиз “Металлург”дан 7:0 ҳисобида устун келган. Яна учта учрашувда “Навбаҳор” 3:0 натижа билан зафар қучган. “Металлург” ҳам икки бор футболчиларимизни йирик ҳисобда мағлуб этган. 2000 йили Бекободда иккинчи таркиб билан майдонга тушган жамоамиз рақибга 0:3 ҳисобида.имкониятни бой берганди. 2016 мавсум якунида Бекободдаги “Металлург” ўйингоҳидаги учрашувда эса мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жорий йилги чемпионат биринчи даврасида Бекободда ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди.


Намангандаги ўзаро учрашувлардаги барча натижалар
1998 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:0 (0:0).
Голлар:
А.Солиев (70), М.Қурбонов (81).

1999 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:0 (0:0).
Голлар:
Ш.Назаров (48), С.Турсунов (80).

2000 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:0 (1:0).
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (7), Ш.Раҳмонқулов (61).

2001 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 1:0 (1:0).
Гол:
Р.Ғофуров (15).

2002 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:2 (2:1).
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (21,33) – В.Баранов (41,69).

2003 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 7:0 (4:0).
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (12–пен.,51,83), Р.Байрамов (22), С.Лойков (32–автогол), В.Ивахнюк (39), Р.Ғофуров (60).

2004 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 3:0 (1:0).
Голлар:
Ш.Мирхолдиршоев (30), П.Агбо (86), В.Клишин (90+3).

2005 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 1:0 (0:0).
Гол:
П.Агбо (64).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:1 (2:1).
Голлар:
А.Мирзоев (12), П.Агбо (32) – А.Шерғозиев (45+2).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 1:1 (0:0).
Голлар:
М.Умрзоқов (63) – Б.Умаров (88).

2008 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 3:0 (0:0).
Голлар:
В.Почуев (55), П.Соломин (66), А.Султонов (88).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 3:0 (1:0).
Голлар:
Д.Жабборов (18), М.Фозилов (66-пен.), Н.Отақўзиев (90+3).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:0 (0:0).
Голлар:
М.Фозилов (63-пен.), М.Денисов (70).

2011 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 1:0 (1:0).
Гол:
О.Валижонов (21).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 1:0 (1:0).
Гол:
С.Ҳамидов (79).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:1 (1:0).
Голлар:
А.Жўраев (15,62) - Д.Каримов (73).

2014 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 4:2 (2:1).
Голлар:
Ш.Эркинов (30), Р.Качур (35), О.Валижонов (86,87)  - А.Зиёвуддинов (20), М.Акбаров (89).

2015 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 2:2 (2:1).
Голлар:
А.Аҳмедов (28), Д.Жабборов (42) - А.Зиёвуддинов (6), Д.Каримов (90+2-пен.).

2016 йил
"Навбаҳор" - "Металлург" - 0:1 (0:1).
Гол:
З.Абдуллаев (34).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика