RU

Последние новости

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  4 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  9 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  22

"Навбаҳор": Мамазулумов келди, "Машъал"га ютқаздик Новости

"Навбаҳор": Мамазулумов келди, "Машъал"га ютқаздик

"Навбаҳор" Тошкентдаги йиғинни якунлади.
Машғулотлар сўнггида эса Муборакнинг «Машъал» клуби билан куч синашилди. Якунда «газчилар» 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда мураббийлар штаби бўлимларда икки хил таркибни синовдан ўтказишди. Бунинг самараси ўлароқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин эса муборакликлар Мочалов дарвозасини икки бор нишонга олишди. Учрашувда «Навбаҳор» таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди..

Биринчи бўлим: Виктор Мочалов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Фарруҳ Йўлдошев, Дурбек Умаралиев, Ботир Тўрабоев, Собир Ҳамидов, Азим Аҳмедов, Муҳаммад Расулов, Абдулазиз Султонов, Мўйдин Мамазулумов, Абдураззоқ Жўраев.

Иккинчи бўлим: Виктор Мочалов, Тимур Султонов, Аҳрол Рисқуллаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Рустам Аъзамов, Леонид Кошелев, Акрам Баҳриддинов, Яннис Мандзукас, Илҳом Бойдедаев, Аюбхон Гаппаров, Ғайрат Жўраев.

Захирадан Рўзимбой Аҳмедов майдонга тушди.

Таркибларга назар ташлаб, янги ўйинчиларни майдонга тушганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Давралар оралиғида «Нефтчи» кўригида бўлган Мўйдин Мамазулумов ва навбатдаги чемпионат биринчи даврасини «Сўғдиёна»да ўтказган Дурбек Умаралиевлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар «Машъал»га қарши ўйин арафасида сафга қўшилди. Тошкент йиғини якунига етгач, футболчиларга икки кунлик таътил эълон қилинди. Жамоамиз 30 июлдан Наманганда тўпланиб, иккинчи даврага тайёргарликнинг якуний қисмига киришади. 31 июлда эса футболчилар Андижонда «Андижон» жамоаси билан давралар оралиғидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика