RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  0 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

"Навбаҳор": Кўрикдаги барча легионерларга жавоб берилди Новости

"Навбаҳор": Кўрикдаги барча легионерларга жавоб берилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор”да бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишаётганди.

Шунингдек, улар сафига 21 январь куни мисрлик ҳужумчи ҳам қўшилганди.

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган “лочинлар” 22 январь куни Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Қўқонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган мазкур назорат-синов баҳсида “Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис легионерларни майдонга тушириб, яна бир марта уларни синовдан ўтказди.

Ушбу ўртоклик учрашувидан сўнг, Канчельскис барча хорижлик футболчиларга жавоб берди.

Демак, жамоа кўригида бўлган хорватиялик Вилим Посинкович, россиялик Артём Шербак, туркманистонлик Вахит Оразсахедов ва мисрлик Мустафо Афрото “Навбаҳор” қароргоҳини тарк этишди.

“Навбаҳор” янги мавсумда ўз олдига юксак мақсад қўймоқда. Албатта, буни амалга ошириш учун таркиб кучайтирилиши керак.

Аммо легионер маҳаллий футболчидан камида бир бош устун бўлиши керак. Шундагина уни таркибга жалб этса бўлади. Ўртамиёна хорижликлар сингари футболчилар эса ўзимизда ҳам етарлича топилади. Бизнингча, айнан ушбу омилларга кўра, кўрикдаги легионерларга жавоб берилди.

Наманганликларнинг 25 январдан Туркияда бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига эса бир қатор топ-легионерларнинг қўшилишлари кутилмоқда.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика