RU

Последние новости

12:26"Челси" Беллингем учун катта таклиф тайёрламоқда  0 12:01Англия грандлари Франция чемпионатидаги ўйинчи учун курашмоқда  0 11:37"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  1 11:15"Манчестер Юнайтед" трансфер бюджетини ошириш учун ёзда 6 нафар футболчисини сотмоқчи  4 10:41«Ал Ҳилол» афсонаси «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёр  19 09:27«Пахтакор» сардори «Ал Ҳилол»га қарши учрашувни ўтказиб юборади  7 08:59Sofascore. Битта бўлим ҳаракат қилган Машарипов неча баҳо олди  3 08:32Малком: "Барчаси ўз қўлимизда"  4 08:05АПЛ. "Ньюкасл" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб "Манчестер Сити"га етиб олди (+мусобақа жадвали)   0 08:00Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади  29 07:23Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг Ар-Риёддаги машғулотидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:15CAfarda! “Пахтакор”нинг Ар-Риёддаги машғулотидан видеорепортаж  1 05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  4 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  13 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  13

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди Новости

"Навбаҳор": Каблашга жавоб берилди, хорижлик дарвозабонлар билан музокарага киришилди

Бугунги машғулотлардан кейин жамоа аъзоларига жавоб берилди.
Рамазон ҳайити муносабати билан футболчилар эртага дам олиш имконига эга бўлишади. 29 июлдан эса Тошкентдаги машғулотлар яна давом эттирилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” 30 июл куни давралар оралиғидаги сўнгги назорат учрашувини Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади. Иккинчи давранинг дастлабки ўйини “Локомотив” – “Навбаҳор” ўйини якунига етгач, жамоамиз Наманганга қайтади. Давралар оралиғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган легионер Олександр Каблашга жавоб берилганлигини айтиш жоиз. Ушбу футболчи кеча бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувида андижонликлар сафида майдонга тушганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Айни пайтда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини таркибга дарвозабон жалб этиш масаласини кўриб чиқишмоқда. Жамоага таклиф этиш борасида айрим ўзбекистонлик посбонларнинг варианти кўриб чиқилди. Хусусан, “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сардор Қобулжонов билан олиб борилган музокаралар футболчини фарғоналиклар билан амалда шартномаси борлиги учун ижобий тарзда якун топмади. Яъни “Нефтчи” клуби раҳбарияти Қобулжоновни қуйиб юборишни истамади. “Бунёдкор”да тўп сураётган Мурод Зуҳуров варианти ҳам кўриб чиқилганди. Аммо, Зуҳуров “қалдирғочлар” сафидаги фаолиятини давом эттиришни лозим топди. Шу сабабли, ўзбекистонлик бўлган дарвозабонни сафга қўшишни имкони бўлмади.

Ҳозирда хорижлик бўлган дарвозабонлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини эътироф этиш жоиз. Олиб борилаётган музокаралар ҳали тўлиқ якунланмаганлиги боис иккинчи даврада жамоамизни айнан қайси посбон ҳимоя қилиши борасида аниқ маълумот йўқ. Шундай бўлсада, Болгария фуқароси бўлган дарвозабонни таркибга қўшилиш эҳтимоли юқорироқ бўлиб турибди. Шунга қарамай, болгариялик посбонни ҳам “Навбаҳор” аъзосига айланиши юз фоизга ҳал этилмаган. Дарвозабон масаласи бир-икки кун ичида ҳал бўлади. Барчаси ҳал бўлгач, сайтимиз орқали иккинчи даврада жамоамиз дарвозасини қўриқлаши мумкин бўлган дарвозабон ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Демак, сайтимиздан узоқлашмай саҳифаларни кузатиб боришда давом этинг.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика