RU

Последние новости

08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  1 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  2 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  2 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  9 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  3 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  6 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  23

"Навбаҳор": Ислом Аҳмедов, Александр Меленчук ва Улуғбек Бақоев ҳақида Новости

"Навбаҳор": Ислом Аҳмедов, Александр Меленчук ва Улуғбек Бақоев ҳақида

Кеча сайтимиз орқали болгариялик дарвозабон Эмил Михайловни "Навбаҳор" билан хайрлашганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун эса дарвозабон борасидаги масалала ўз ечимини топди. Мураббийлар штаби олдинги мавсумларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган Александр Меленчук билан музокараларга киришишганди. Маълум вақт давом этган музокаралардан кейин молдовалик посбон “Навбаҳор”га ўтишга қарор қилди. 2014 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Меленчук барча 26 учрашувда майдонга тушиб, барчасида 90 дақиқа давомида тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз. Мавсумлар оралиғида жиззахликлар билан хайрлашган Меленчук бугун кечқурун Тошкентга етиб келиб, жамоамиз сафига қўшилади.

Шу билан биргаликда, мураббийлар штабини кучайтириш мақсадида малакали мутахассис қидирилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Олиб борилган музокаралар натижасида бугун маслаҳатчи мураббий борасида ҳам бир тўхтамга келинди. Эндиликда, “Навбаҳор”да Ислом Аҳмедов маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди. Мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ушбу мутахассис сўнгги пайтларда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаётганди. Юртимиздаги ёш мураббийларни тарбиялашда самарали тарзда меҳнат қилаётган Аҳмедовни жамоамизга фойдаси тегиши аниқ. Ўйинларни таҳлил қилиш борасида катта салоҳиятга эга бўлган мураббий эндиликда бор билим ва маҳоратини жамоамиз равнақи ва ривожи учун ишга соладиган бўлди.

Жамоамиз мухлисларига яна бир янгиликни етказишни лозим топдик. Юртимизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев шу кунларда “Навбаҳор” таркибига қўшилади. Фаолиятини асосий қисмини Қозоғистонда ўтказган футболчи ўтган мавсум иккинчи ярмида юртимизга қайтиб, “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолаб, бухороликлар шарафини иккинчи давра давомида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олганди. Мавсумлар оралиғида ҳужумчи маълум вақт давомида Ғузорнинг “Шўртан” машғулотларида ҳам қатнашишга улгурганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика