RU

Последние новости

21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  15 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  4 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  3 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  2 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  4

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас" Новости

"Навбаҳор-фарм" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Қўқон-1912" ҳакамлар ёрдамига муҳтож жамоа эмас"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор-фарм" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Лекин биз томондан қаралган бугунги ҳакамлик мени қониқтирмади. "Қўқон-1912" таркибида Суперлига ҳавосини олган футболчилар бор. Шундан келиб чиқсак, уларга ҳакамларнинг ёрдами зарур эмас деб ўйлайман. Кучли жамоа, ўз олдига Суперлиган мақсад қилган, бироқ бугунги ўйиндаги ҳакамлик бизга ёқмади. Ҳакам майдонда футбол ўйнаш учун қўйиб бериши керак.

Баъзи футболчиларимиз "Универсиада" мусобақасига кетганликлари туфайли таркибимизга кеч қўшилишди. Иккита гол ҳисоби билан олдинда бораётганимиз учун таваккал қилиб айрим футболчиларни захирадан ўйинга туширмадик. Чунки, гол ўтказиб юборсак, ютиб турган таркибни ўзгартиришда мураббийнинг айби бўларди.

- Футболчиларингиз иккинчи бўлимда вақт чўзгандек кўринди. Бу мураббийлар штабининг кўрсатмаси эдими?

- Йўқ, мен ёки мураббийлар штаби бундай кўрсатма бермадик. Таркибда сон жиҳатдан камроқ бўлганимиз сабаб футболчилар юкламаси икки ҳисса юқорироқ бўлади. Бунақа холатда оёқ томирлари тортишиб қолиши табиий хол. Шифокор уни майдондан олиб чиқиб кетса, бизда яна бир футболчи камаяди. Бундан бизга қандай фойда бор? Аксинча ўйнагани жамоа учун яхшироқ бўлади.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлгансизлар. Про-лига ва Биринчи лига ўртасидаги қандай фарқни сездингиз?

- Бу икки лига ўртасида катта фарқ бор. Про-лига бу - салкам Суперлига дегани. Бизнинг аксарият футболчиларимиз ёш, бу лигага мослашиб кетишлари учун бир оз вақт керак.

- Ғанихонов, Рашидхонов каби футболчилар таркибга кеч қўшилгани ҳам дастлабки турдаги натижалар салбий бўлишига сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, агар улар эртароқ қўшилганида ҳам натижа шундай бўлиши мумкин эди. Биз ўтган мавсум Биринчи лигада ғолиб бўлдик, таркибда аксарият ёш футболчилар. Ғанихонов ва Рашидхонов каби футболчиларнинг ҳам бизнинг жамоага мослашиб кетишига озроқ вақт талаб этилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика