“Навбаҳор” эртага Туркияга учиб кетади
05 фев 2019 19:50
Новости
“Навбаҳор” эртага Туркияга учиб кетади
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб боради.
Клуб матбуот хизматининг маълумот тарқатишича, наманганликлар Анталияда 6-17 февраль кунлари бўлиб, 3 та назорат-синов баҳслари ўтказишни режалаштиришган. Мазкур ўртоқлик баҳсларида “лочинлар”га Туркияда йиғин олиб бораётган Украина, Швейцария ҳамда Туркия жамоалари спарринг-рақиб бўлишади.
Шунингдек, ушбу йиғин давомида “Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишни ҳам режалаштирган.
Комментарии