RU

Последние новости

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  0 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  7 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди Новости

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди

Жамоамизнинг Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди.

Бу сафарги ўйинда ҳам футболчиларимиз ғалабани қўлга киритишди. Голларга бой ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув бошларида Ойбеқ Қиличев Азиз Турғунбоевнинг узатиб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса орадан бироз вақт ўтиб, самарқандликлар ўртадаги мувозанатни тиклашди. Бўлим охирларида Аббос Отахонов бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошларида “Динамо” футболчилари иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан кучлироқ эканликларини амалда намойиш этган футболчиларимиз ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар яна икки бор муваффақият қозонишди. Аввалига Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни тўрга жойлаб қўйган бўлса ўйиндаги сўнгги голга Мирзоҳид Ғофуров муаллифлик қилди. Ғофуров икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай ўнг қанотдан узатилган тўпни мўлжалга аниқ йўллай олди.

Илҳом Мўминжонов “Динамо”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов,  Алишер Саматов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Тимур Толипов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мансур Саидов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Абдуазиз Султанов.

“Навбаҳор” навбатдаги назорат учрашувини 14 февраль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика