RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Навбаҳор": "Чемпионларни майдонда кўришга шошилинг! Новости

"Навбаҳор": "Чемпионларни майдонда кўришга шошилинг!

Теги :  Навбаҳор
Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 27 февраль куни Намангандаги “Навбаҳор” ўйингоҳида жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтади.
1996 йилги мавсумда “Навбаҳор” сафида тўп суриб, чемпионликка муносиб улуш қўшган футболчилар 20 йилдан кейин яна бир бор “Навбаҳор” ўйингоҳида саф тортишади. Айни пайтда “Навбаҳор-чемпион” шоу-презинтация тадбирига жиддий тарзда тайёргарлик кўрилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Х.Бозаров томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра 27 февраль санасида “Навбаҳор” ўйингоҳида мухлислар учун катта байрам дастури тақдим этилади. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар – Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Малика Эгамбердиева ва Гуласал Абдуллаева каби хонандалар шоу тадбирига ўзига хос шукуҳ бахш этишади.

Бугунги кунда кўпчилик мухлисларимизни байрам тадбирини қай тарзда ўтказилиши қизиқтираётганлиги бор гап. “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган тадбир 27 февраль куни соат 15.00 да бошланади. Ўйиноҳга йиғилган мухлислар 1996 йилги чемпионларни яна бир марта майдонда кўриш билан бир қаторда санъаткорларнинг чиқишларидан ҳам баҳраманд бўлишади. Тадбир давомида томошабинлар “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилги ва бу йилги таркиблари ўртасида шоу учрашувининг гувоҳига ҳам айланишади.  Бундан ташқари ишқибозлар 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар билан танишиш имконига ҳам эга бўлишади.

Демак, 27 февраль санасида футболга ва “Навбаҳор”га бефарқ бўлмаган мухлисларни ҳақиқий байрам тадбири кутиб турибди. Фурсатдан фойдаланиб, барча ишқибозларни “Навбаҳор” ўйингоҳига чорлаб қоламиз.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика