RU

Последние новости

19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" ва "Андижон" - "Локомотив" учрашувлари қаерда ўтиши номаълум Новости

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" ва "Андижон" - "Локомотив" учрашувлари қаерда ўтиши номаълум

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев Суперлигадаги муаммолар ҳақида ёзди.

"Хуллас, қизиқ ишлар бўляпти. Мухлисларда тўғри фикрларни шакллантириш, турли хил гап-сўзларга эмас, аниқ маълумотларга эга бўлишлари учун ҳам шулар ҳақида айтиб тураман.

Хуллас, “Навбаҳор” Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўйнаймиз деб хат берган бўлса, бугун “Истиқлол” томони келишувни яна бекор қилди, дейишди. Кетма-кет иккинчи марта. Фарғона ва Наманган катталари ўзлари келишиб олишар, деб умид қиламиз. “Навбаҳор” эса “Бунёдкор”га қарши беллашув учун стадион излаяпти.

“Локомотив” томони “Андижон”ни қабул қилишга ва иккинчи даврани Андижонда ўтказишга рози бўлди. Бироқ Тошкентда бир кунда икки учрашув ўтказишнинг иложи бўлмаяпти. Қолган 5 та учрашувнинг вақтлари ҳозирча аниқ.

Бу ҳолат жуда ёқимли эмас, шунингдек, кутилмаган ҳам эмас. Муҳими, Андижон, Наманган, Қўқон каби шаҳарлардаги стадионлар яхшиланади. Бекободда яхшиланди, Олмалиқда яхши. Тошкентда ҳам яхши, “Миллий стадион” ҳам яхши бўляпти. Қолганлари ҳам аввалги ҳолатларидан анча ижобий ўзгаришлар қилган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: -44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика