RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди Новости

"Навбаҳор": Бугунги машғулотлар якунланди

Янги мавсумга Наманганда ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказди.
Эрталабки, машқлар “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган бўлса кечки машғулот “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов терма жамоамиз билан биргаликда, БАА йиғинига жўнаб кетганлиги боис машғулотларни Мустафо Байрамов ҳамда Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Мураббийлар штабининг яна бир вакили Зоҳид Нурматов эса Тошкентда “А” лицензияси учун бошланган ўқув-курсида таҳсил олаётганлиги боис янги йилдан кейин ўтказиладиган йиғинда сафга қўшилади.

Айни пайтда ўтган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилардан Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шаҳбоз Эркинов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобир Акбаров, Петар Денчев, Юрий Рижко, Руслан Качур ҳамда Элёр Жаҳоновлар машғулотларда иштирок этишмаяпти.
Легионерларимизни янги йилдан кейин сафга қўшилишлари кўзда тутилган. Акбаров ва Шамсиддиновлар ижара муддати якунланганлиги боис ўз клубларига қайтишди. Эркинов ва Жаҳоновларни таркибга қўшилишлари ҳақида маълумот бергандик. Ушбу футболчилар мураббийлардан бир неча кунга рухсат олишгани боис йиғинда иштирок этишмаяпти. Саидов ҳамда Ёқубовлар ҳозирча “Нефтчи” сафида шуғулланишмоқда. Лекин, улар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўлиқ ойдинлик киритилганича йўқ.

Йиғин бошланган дастлабки кунларда машғулотларга ёшлар таркибида ҳаракат қилган бир қатор ёшларни жалб қилинганлиги ҳақида ёзгандик. Ўтган вақт давомида икки нафар ёш футболчини сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Булар “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси Иброҳим Исмоилов ҳамда биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасидан таклиф этилган Достон Тўхтабаевлардир.

Исмоилов ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилса Тўхтабоев дарвозабон саналади. Уйчи жамоасидан таклиф этилган ушбу посбон 1996 йилда туғилган. Баланд бўйли дарвозабон якунига етган Ўзбекистон биринчилигининг иккинчи босқичидан ўрин олган аксарият учрашувларда “Хотира-79” дарвозасини қўриқлаганлигини маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика