"Навбаҳор": Бугун футболчилар пойтахтда тўпланишади
19 янв 2015 13:07
Новости
"Навбаҳор": Бугун футболчилар пойтахтда тўпланишади
Режага кўра бугун "Навбаҳор" футболчилари Тошкент шаҳрида тўпланишади ҳамда янги мавсум тайёргарлигини давом эттиришади.
Пойтахтда ўтадиган йиғин феврал ўрталарига қадар давом этади. Ундан ташқари жамоа ЎзПФЛ Кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиши маълум бўлди. Бу йилги режадан хориж сафари ўрин олмаганлигини эслатиб ўтамиз. Ушбу ҳафтада жамоа аъзолари Футбол-МЕД шўъба корхонасида тиббий кўрикдан ўтишади.
Мазкур йиғин давомида футболчилар сўнгги марта саралаб олинади ва "Навбаҳор"да қолувчилар маълум бўлади. Аввал айтиб ўтганимиздек, Юрий Рижко ва Александар Лепосавичлар бугун сафга қўшилиши кўзда тутилган.
Бахтиёр Ашурматовнинг жамоада эмаслиги айрим футболчиларнинг "Навбаҳор" йиғинига қўшилишига тўсқинлик қилмоқда. Жамоа бош мураббийи келгач яна янги футболчилар қўшилиши мумкин.

Комментарии