RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

"Навбаҳор": Беларуслик ҳужумчи Андрей Лясюк кўрикдан ўтади Новости

"Навбаҳор": Беларуслик ҳужумчи Андрей Лясюк кўрикдан ўтади

Биринчи йиғин Чирчиқда 4 июлдан 17- июлгача давом этади.
Икки кунлик хордиқдан сўнг жамоа Тошкентдаги "Геофизика" меҳмонхонасига йиғилади. "Лочинлар" "Локомотив"га қарши Олий лига 14-тур ўйини ўтгунга қадар у ерда истиқомат қилишади.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, иккинчи даврадан бошлаб Тимур Яфаров, Дурбек Умаралиев ва Соҳиб Абдуллаев "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилмасликлари маълум бўлди. Шунингдек ярим ҳимоячи Акбаршо Рашидхонов ҳам "Андижон" сафида шуғулланмоқда.

Жамоага янги қўшиладиган ўйинчилар ҳозирча ноаниқ. Айрим манбаларда хабар қилинаётган маълумотлар умуман асоссиз эканлигини Бахтиёр Ашурматов ҳам тасдиқлади.

Хусусан, "Навбаҳор"га дарвозабонлар Тимур Жўраев, Мурод Зуҳуров, Маъмур Икромов ёки Андрей Мельничук борасида миш-мишлар хақиқатдан йироқ. "Локомотив" аъзоси Дилшод Жабборовни ҳам "Навбаҳор"га қайтиши футболчининг ўзига боғлиқ. "Темирйўлчилар" ярим ҳимоячисини Ашурматов қўл остида кўришга қарши эмас. Бироқ, футболчи "Олмалиқ" билан шартнома тузишга яқин тургани боис унинг тақдири ўз қўлида турибди.

Ҳужум чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида 6 июл куни Юрий Рижко билан бирга Белоруссиядан ҳужумчи Андрей Лясюк келиши кутилмоқда. Агарда ўйинчи мураббийлар кўригидан ўтса, у билан шартнома имзоланиши мумкин. Алишер Шоғуломов масаласига тўхталадиган бўлсак, "Оқ-тепа" вакили Тошкентнинг "Локомотив" клубига ўтишга яқин. Айрим манбаларда Шукурали Пўлатовнинг жамоадаги тақдири сўроқ остида эканлиги таъкидланган. Футболчилар Бахтиёр Аъзамович билан суҳбатлашгач бу каби масалаларга ойдинлик киритилишини таъкидлаш лозим.

Лекин, ҳозирча биронта ўйинчи ҳам кетиш истагини билдирмаган. Тўғри, вакилларимизга бошқа жамоалардан таклифлар келиб тушмоқда, аммо биронта ҳам ўйинчи "Навбаҳор" билан хайрлашиш истагини билдирмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика