RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 19:55Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса... Новости

"Навбаҳор": "Асосий"да ғалаба, ёшларда эса...

Чемпионатда юзага келган кичик танаффус пайтида бир қатор жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.
“Навбаҳор” ҳам танаффусдан фойдаланиб, биринчи лига вакили Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашди. Учрашувда йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, майдонда кескин ва муросасиз кураш кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Биринчи бўлимда уйчиликлар ҳимояда бехато ўйнаш билан бир қаторда қарши ҳужумларга ҳам ўтиб хавфли вазиятларни яратишга интилишди. Лекин тажриба ўз сўзини айтиб, футболчиларимиз танаффусга қадар ҳисобни очишга эришишди. Илҳом Бойдедаев чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали якунлаб Дониёр Усмонов қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди.

Танаффусдан кейин жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Ўз навбатида “Хотира-79” сафида ҳам янги ўйинчилар майдонга тушишди. Натижада Тимур Кагиров ва Шаҳбоз Эркинов (2 та)лар рақиб дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни йирик кўриниш олишига замин яратишди. Уйчиликлар сафида ўз вақтида “Навбаҳор” сафида ҳаракат қилган кўплаб ўйинчиларни тўп сурганликларини ҳам эътироф этиш жоиз. Бунга “Хотира-79” жамоасининг таркибига назар ташлаб ўзингиз ҳам амин бўлишингиз мумкин. Учрашув якунига етгач, футболчиларимизга бир кунлик дам олиш эълон қилинди. Эртага ҳордиқ чиқарган жамоамиз аъзолари 30 март куни яна Наманганда тўпланиб, “Нефтчи”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ёшларимиз кеча Чустда “Чуст-Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишди. Муросасиз руҳда ўтган баҳсда чустликлар томонидан киритилган ягона гол мезбонлар ғалабасини таъминлади. Ёшларимиз эса гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлишсада, вазиятлардан фойдалана олмаслик туфайли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

“Навбаҳор” – “Хотира-79” – 4:0 (1:0). 28 март. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар:
Ф.Ҳасанов, Р.Ғофуров, Р.Фозилов.
“Навбаҳор”: Хуршид Хўжаев, Тимур Кагиров, Бобир Акбаров, Дилшод Жабборов (Суннатилла Мамадалиев), Алишер Саматов, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов (Алишер Маҳмудов), Санъат Шихов, Илҳом Бойдедаев (Отабек Валижонов), Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулумов (Улуғбек Бақоев).
“Хотира-79”: Дониёр Усмонов (Музаффар Маматханов), Ботир Тўрабоев, Дурбек Умаралиев (Раҳмон Ўринов), Мирзоҳид Собиров, Баҳром Йўлдошев (Мурод Раҳмонов), Ғайрат Жўраев (Омонулло Мирзаев), Абдулазиз Султонов (Достон Ҳотамов), Абдураззоқ Жўраев (Анвар Сиддиқов), Соҳиб Абдуллаев, Ботир Каримжонов (Шуҳрат Исчанов), Ислом Абдуқодиров (Шуҳрат Ҳамидов).
Голлар: И.Бойдедаев (28), Т.Кагиров (52), Ш.Эркинов (67,88).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика