RU

Последние новости

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  4 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  20 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  12

"Навбаҳор": Александар Лепосавич сафга қўшилади Новости

"Навбаҳор": Александар Лепосавич сафга қўшилади

Кеча жамоамизнинг селекция борасидаги ишларини давом этаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Чизиқларни кучайтириш ва таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлиги ҳам маълум қилинганди. Жамоага маҳоратли ҳужумчини жалб этиш ниятида сербиялик футболчи Александар Лепосавич билан музокараларга киришилганди. 1987 йилнинг 3 ноябрида Сербиянинг Иваница шаҳрида туғилган Лепосавич “Навбаҳор”нинг 19 январда Тошкентда бошланадиган йиғинида иштирок этади. Ҳужумчи фаолиятини Иваницанинг “Явор” клубида бошлаганлигини айтиб ўтиш жоиз. 2014 йилги мавсум биринчи ярмида Сербиянинг “Единство” клубида тўп тепган ҳужумчи мавсум иккинчи қисмини Черногориянинг “Петровач” клубида ўтказди. Бундан ташқари Лепосавич “Сумадия”, “Слога Петровач” ва “Слога Позега” жамоалари сафида тўп тепган. Александар Сербия ва Черногория чемпионатларида 124 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 21 та гол урган. Агарда хорижлик ҳужумчи Тошкентда ўтадиган йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имкониятига эга бўлади. Лепосавич иштирок этган ўйинлар ва урган голларини кўришни истасангиз қуйидаги манзилга http://m.youtube.com/watch?v=UMeZyIyzpBI ўтиб ҳужумчининг ҳаракатларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика