RU

Последние новости

19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  1 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  12 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  23 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Нассажи" бош мураббийи: "Навбаҳор"нинг ғалабаси ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман" Новости

"Нассажи" бош мураббийи: "Навбаҳор"нинг ғалабаси ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман"

"Навбаҳор" ҳамда "Нассажи" ўртасидаги ОЧЛнинг 3-тур ўйинидан (2:1) сўнг меҳмон жамоа устози Меҳди Раҳмати матбуот анжуманида иштирок этди.

- Футболчиларимни ажойиб ўйин билан табриклайман. Биринчи бўлимда режаларимиз амалга ошди ва таймни ғалаба билан якунладик. Иккинчи бўлимда хатоликлар юз бера бошлади. Ҳакамнинг офсайдни аниқлашдаги кичик хатоси эвазига футболчимизга қизил карточка кўрсатилди. Шунга қарамасдан жамоамиз яхши ўйин кўрсатди, улардан миннатдорман. Бу ўйиндаги мағлубиятимиз кечиктирилган офсайд сабабли рўй берди.

Ушбу баҳсда мухлисларнинг ҳакамга қилган босими ҳисобига рефери кўп хато қилди. Ҳакам хатоси сабаб қизил карточка олдик ва четлатишдан сўнг ўйин ўзгариб кетди. Қизил карточка сабаб мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Жароҳати бор футболчиларимизни ҳам майдонга туширишга тўғри келди. Агар ҳакам қизил карточка бермаганида, иккинчи голни уриб, баҳсни ғалаба билан якунлар эдик.

Бугунги баҳсдаги натижа фаолиятимдаги энг оғири. Қизил карточкани ҳалигача хазм қила олмаяпман. Офсайд аниқланганидан сўнг ҳакамлар ВАРни кўриб, футболчимизни майдондан четлатяпти. Лекин йигитлар охиригача курашишди, уларга раҳмат айтаман.

- Наманган ҳақидаги таассуротларингиз ва мухлислар яратган атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Мухлислар жамоани жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Ушбу ғалаба ишқибозлар эффекти сабаб рўй берди деб ўйлайман. Ҳакамлар мухлисларнинг босими туфайли хато қилишга мажбур бўлишди. Ўша хато бўлмаганда, ғалаба билан қайтган бўлардик. "Навбаҳор"нинг ғалабаси тўлиғича мухлисларники. Эронлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар камчилик бўлишига қарамасдан, бизни имкони борича қўллаб туришди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика