Насри: “Мен Португалиядан қўрқмайман”
17 окт 2013 11:44
Новости


Насри: “Мен Португалиядан қўрқмайман”
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Самир Насри, Жаҳон чемпионати-2014 саралаш босқичи плей-офф баҳслари доирасида Португалияга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
“Мен Португалиядан қўрқмайман. Фикримча улар ҳам биздек рақибга учрашларидан хурсанд бўлишмайди. Буни Роналдунинг ўзи ҳам айтиб ўтган.
Биз мусобақага боришни истаяпмиз ва у ерда ҳам катта натижаларга эришамиз деб ўйлайман. Бироқ бунинг учун плей-офф баҳсларидан ўтиб олишимиз керак”, - дейди Насри.

Комментарии