Насибуллаев “Навбаҳор” лагерини тарк этди
31 янв 2014 14:48
Новости
Насибуллаев “Навбаҳор” лагерини тарк этди
Мавсумлар оралиғида "Навбаҳор"га жалб этилган ҳимоячи Шавкат Насибуллаев жамоамизнинг Тошкентдаги қароргоҳини тарк этди.
Хабарингиз борки, ҳимоячи Тошкентдаги йиғин давомида таркибга қўшилиб, "Оқ-тепа" ҳамда "Металлург" жамоаларига қарши ўтган назорат ўйинларида майдонга тушишга улгурганди. “Металлург”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушган бўлсада, тез орада алмаштирилганди. Афтидан футболчига айнан шу ҳолат ёқмаган кўринади. Шунингдек, “Металлург” билан баҳсда иштирок этган ёш футболчи Камрон Кападзе ҳам жамоа машғулотларига қўшилгани йўқ. “Металлург”га қарши ўйинда жароҳат олган Қаҳрамон Маҳаммаджонов эса айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказмоқда.
Комментарии