RU

Последние новости

16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  0 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  4 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  4 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  8 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1

Насибилло Мадраҳимов: "Мақсадимиз академиямизни битирган футболчиларни жамоалардан ўрин олишини таъминлаш" Новости

Насибилло Мадраҳимов: "Мақсадимиз академиямизни битирган футболчиларни жамоалардан ўрин олишини таъминлаш"

Хабарингиз бор Республикамизнинг 5 та ҳудудида 2003-2004-2005-2006-2007 йилларда туғилган футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчилари ўртасида "Профессионал футбол мактаблари лигаси" Ўзбекистон чемпионати мусобақалари Республикамиз айрим худудларида бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда жанговар руҳда ва муносиб иштирок эткан Андижон вилоят 2003 ва 2005 йилларда туғулган терма жамоаларининг футболчиларини мусобақа ғолибига айланишди ва уларни тантанавий равишда муносиб кутиб олинди. Биз эса бу борада Андижон футбол академияси директори Насибилло Мадраҳимовга юзландик.

"Турнир яхши даражада ўтди. Энг асосийси карантин таъсир ушбу мусобақадаги иштирокимизга ўз таъсирини ўтказмади. Марказлашган форматда ўтган бўлса ҳам юқори савияда ташкиллаштирилди. Барча жамоалар бор кучини берди. Натижа мисолида айтадиган бўлсак, Наманган ва Тошкентда "Андижон" чемпион бўлди, Бухорода ўтказилган турнирда "Фарғона" чемпионликни қўлга киритди. Бу ҳам мусобақани адолатли тарзда ўтганини билдиради",- дея гап бошлади Насибилло Мадраҳимов.


- Ушбу турнирда жамоалар олдига қандай вазифа ва мақсад қўйилган эди? 

Болалар футболида биз ҳеч қачон натижани биринчи ўринга қўймаймиз. Тошкентда ўтган U17 чемпионатида иқтидорли футболчиларга жамоалар кўришини, таклифлар беришини мақсад қилгандик. Иккинчи лигада, академия тасарруфида биринчи лигада футболчиларимиз тўп тепмоқда. Жамоаларни мусобақаларга юбораётганимизда юқорида айтганимдек натижа талаб қилмаймиз, чиройли ва бор кучлари билан ўйнашни айтамиз. Академиямизни мақсади республикадаги барча жамоаларга, вилоятимиз бош жамоасига, турли ёшдаги терма жамоаларга яхши футболчиларни етказиб бериш. 

- Карантин даврида мусобақаларга тайёргарлик кўришда қийинчиликлар қандай бартараф этилди?

- Тўғри таъкидладингиз. Карантин даврида машғулотлар олиб боришга маълум муддатга таъқиқ қўйилди. Ёпиқ турда шуғуллантириш учун тест хулосаси керак бўлди. Футбол жамоавий спорт тури, бокс ёки яккакураш эмас.  Уйда якка тартибда индивидуал шуғулланган билан натижага эришиб бўлмайди. Бу болага таъсир қилади албатта, пасайиш кузатилади. Имкон қадар карантин кучли таъсир қилишини олдини олиш мақсадида бир қанча чораларни кўрдик. Жамоаларга машғулотга руҳсат этилмаган тақдирда ҳам болаларни уйидан олиб келиб шуғуллантирдик, якка ҳолатда қолиб кетишгани йўқ. Барибир жамоавий машғулотни шакллантирдик. 

- Академияни битирган барча футболчилар ҳам жамоалардан ўрин эгалладими?

- Академиямизда 26 нафар мураббий ишлайди. Жуда кўпи А лицензияга эга. Янги ёш мураббийларимиз ҳам бор. Келажакдаги мақсадимиз академия жамоасини яратиш ёки чемпионликни қўлга киритиш эмас, яхши савиядаги футболчиларни чиқариш. Мана ҳозирда академиялар ўртасидаги чемпионатда биринчи ўринни олдик. Биз буни футболчилар ёки мураббийлар олдига қўймаганмиз. Бундан кўриниб турибдики мураббийлар футболчилар билан индивидуал ишлаяпти. Келажаги ва иқтидори болалар билан алоҳида ишлаймиз. Академиямиз 2010 йилда қуриб битказилган. 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ташкил этилганига қисқа муддат бўлган бўлсада илк қалдирғочларимиз 18-19 ёшга кирган. Битирувчиларимиз жамоаларда ўйнашни бошлади. Биз мураббийлар билан келишган ҳолда ўзимизга рейтинг қилиб олганмиз. Ҳозирда кўпчилик икки ёш тоифасида чемпионликни қўлга киритганимиз билан табрикламоқда. Битирувчиларимизга жамоалардан ҳаридорлар чиқмоқда. Қайси жамоалардан эканлиги сир бўлиб қолсин. Лекин яхши жамоалардан таклифлар келиб тушмоқда. Бош жамоамиз болаларни келажагига ишоняпти. Ўтган йили академиямизни битирган футболчилар юз фоиз Про лига, Суперлига, Биринчи лига жамоаларига жойлашди. Шу орқали биз мураббийларга баҳо берамиз. Олдиндаги вазифамиз максимал даражада футболчиларимизни жамоалардан ўрин олишини таъминлаш ҳисобланади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика