RU

Последние новости

03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

"Насаф"нинг тарихий ғалабасидан фотомақола Новости

"Насаф"нинг тарихий ғалабасидан фотомақола

Бундан 4 йил аввал худди шу куни барчанинг диққат эътибори Қарши шаҳрига қаратилган эди.


2011 йилнинг 29 октябрь куни Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион ОФК кубогининг финалига мезбонлик қилганди. Осиё қитъасида ОЧЛдан кейинги поғонада турадиган ОФК кубоги финалида "Насаф" жамоаси Кувайтнинг "Кувайт СК" жамоаси билан бош соврин учун кураш олиб  борганди.

Анатолий Демяненко бошқарувидаги "Насаф" жамоаси ўз майдонида ўтган финалда бутун ўзбек футболи мухлисларига унутилмас лаҳзаларни тақдим этишганди.


Финал олдидан ОФК, ЎФФ ва ҳар иккала клуб раҳбарлари "Насаф" ва "Кувайт СК" жамоаларига омад тилашмоқда

Ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган қаҳрамонлар... "Насаф"нинг бу таркибидан ҳозир фақат тўрт футболчи қолган: Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Мақсуд Каримов ва Илҳом Шомуродов...

Коутиньо ва Артур Геворкян

"Кувайт СК" бош мураббийи Драган Талажичнинг жамоаси ҳам анча кучли эди. Бироқ ўша куни улар Қаршидаги муҳитда "Насаф"ни таслим эта олишмасди...


Анатолий Демяненко ўзбек футболи тарихида ўз номини ёздириб қўйишга муваффақ бўлган мураббийлардан бири...

"Кувайт СК"нинг етакчиси Коутиньони шу куни Эркин Бойдуллаев зарарсизлантира олишни уддасидан чиққанди...


Эркин Бойдуллаев мана олтинчи йилдирки юқори савияда ўйнаб келмоқда. Ҳозирги кунда Бойдуллаевни юртимиздаги энг кучли таянч зонаси вакили десак муболаға бўлмайди..


Қўлида юртимиз байроғини хилпиратаётган Жаҳонгир Жиямуродов ва ОФК кубоги тўпурарига айланган Иван Бошкович

Финални Ким Дон Жин бошқариб борганди

Ушбу қувончли лаҳзаларга ҳам мана 4 йил тўлди... Кейингисини тезлатиш керак, мухлислар ҳам соғиниб қолишди...


Унутилмас лаҳзалар...


Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар
: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пирмуҳаммедов


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика