RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди Новости

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 “С” гуруҳдаги рақиби “Ал Садд” бугун Қатар Юлдузлар лигасининг 18-турида майдонга тушди.

“Ал Садд” турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган “Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашув тўлиқ “Ал Садд” жамоаси устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Жамоанинг 11-рақамдаги жазоирлик ҳужумчиси  Бағдод Баунеджах тўртта гол уриб, покер қайд этди.

Ушбу ҳужумчи жамоанинг ОЧЛда ҳам тўпурари ҳисобланади, у икки турда ҳам дубл қайд этган.

Учрашувдаги 5-голни унинг ҳамюрти, ярим ҳимоячи Ҳамроун Жугуртҳа киритди.

Бу ғалабадан сўнг “Ал Садд” ўз очколари сонини 46 тага етказиб олди. Биринчи ўринда бораётган “Ал Дуҳаил” бу турда дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса, “Ал Садд” турнир жадвали пешқадамига айланади.

 
Қатар юлдузлар лигаси, 18-тур
“Ал Садд” – “Ал Аҳли” 5:0 (1:0)
Голлар: 
Бағдод Бунеджа 15, 55, 75, 82, Ҳамроун Жугуртҳа 90+2.  
“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 3.Ёсир Абубакр Исо (16.Буалим Хухи, 46), 5. Ҳамроун Жугуртҳа, 8.Али Асад (6.Хави Эрнандес, 46), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с), 20.Салим Али Алхажри, 24.Муртоза Пуралиганжи (7.Мусаб Хотр, 79), 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф.
Захира: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Мигел, 17.Ҳасан Ахмад, 99.Али Фрейдон.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика