RU

Последние новости

17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  3 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  3

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради Новости

“Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби “Ал-Аҳли” клубида мураббий ўзгаради

Айни пайтда БААнинг Дубай шаҳридаги “Ал-Аҳли” клубини руминиялик мутахасис Козмин Олариу бошқариб келаётган эди.
Ушбу мутахасисга яқинда Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан таклиф тушди. Бу ҳақда у: "Клубимизга Саудия Арабистони Футбол Федерациясидан қўнғироқ бўлди ва мени миллий терма жамоани Австралияда бўладиган Осиё кубоги мусобақаларига тайёрлашда ёрдамимга муҳтож эканликларини билдиришди, албатта мен учун бу таклиф жуда ёқимли, шунингдек "Аль-Аҳли" клуби раҳбарияти менга рухсат бермаганда ушбу клубда фаолиятимни давом эттирар эдим. Чунки, ҳали клуб билан амалдаги шартномам мавжуд. Аммо ҳар бир мутахисга бўлгани каби мен учун ҳам ҳар қандай жиддий таклифлар ёқимлидир",-дейди руминиялик мутахасис. У шунингдек, "Ал-Аҳли" клубини "Банияс" билан навбатдаги, 20 декабрда бўладиган 13-турдан сўнг тарк этишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахасис "Ал-Аҳли" клубини 2011 йилдан бўён бошқариб келади. Ўтган мавсумда ушбу мутахасис қўл остидаги "Ал-Аҳли" БАА чемпионлик шоҳсупасини эгаллади.Шунингдек, ушбу мураббий Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" (2007/2008) ва Қатарнинг "Ас-Садд" (2010) клубларини бошқарган.

Клуб расмий сайтида жамоага бундан бўён ким бош мураббийлик қилиши тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика