RU

Последние новости

19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  0 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  3 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  30 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  60 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда Новости

"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда

Қаршининг "Насаф" жамоаси футболчилари Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқовнинг хизматларига Суперлиганинг кўплаб жамоалари қизиқиш билдиришган.

Жорий йил "Насаф" билан шартномаси тугаётган Ислом Кенжабоев ва Бобир Абдихолиқов олдида Суперлиганинг кўплаб жамоалари томонидан таклифлар бўлмоқда.

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бу икки футболчининг хизматларига Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси мураббийи Темур Кападзе ҳамда Бекободнинг "Металлург" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Ҳар иккала томонлар оғзаки музокараларни ўтказишган. Бироқ ҳозирча Кенжабоев ва Абдихолиқов кейинги фаолиятларини қаерда давом эттириш бўйича якуний қарорга келишгани йўқ.

Кўп нарса мавсум якунланганидан кейин маълум бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари Суперлиганинг бошқа жамоалари ҳам бу икки футболчининг хизматларига бефарқ эмас.

Шунингдек, "Насаф" клуби ҳам Кенжабоев ҳамда Абдихолиқовни жамоада олиб қолишга уринмоқда ва уларга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун: Бобир Абдихолиқов жорий мавсумда Суперлигада 24 ўйинда 17та гол урди. Ислом Кенжабоев эса 25 учрашувда 5та голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобига иккита ассист ёзиб қўйди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика