RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

"Насаф"га ёрдам берилади, академия учун "Реал"га 10та йўлланма! Новости

"Насаф"га ёрдам берилади, академия учун "Реал"га 10та йўлланма!

Бугун МОҚ президенти ва ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

Сафардан асосий мақсад спорт, хусусан футболдаги инфраструктура билан яқиндан танишиш бўлди. Спортга тўхталмаган ҳолда, футболга оид хабарларни ёзамиз.

ЎФАнинг ишчи гуруҳи 29 июнь куни вилоятга ташриф буюрди. "Машъал" клубида бўлаётган ўзгаришлар кишини қувонтирди. Клуб 2018 йилда Суперлигадан четлатилганлиги сабабларини "Машъал" жуда яхши билар эди. Бундан тўғри хулоса чиқарган мутасаддилар "Баҳром Вафоев" номидаги стадионни тўлиқ таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Айниқса, Республикамизнинг биринчи рақамли бўлган "Машъал" академияси сўнгги йилларда хунук кўринишга келиб қолган эди. Айнан бугунги ҳолати, бизга яна аввалги "Машъал"ни ёдга солди. Умид қилиб қоламиз, "Машъал" академияси яна янгидан-янги Шукуров ва Шомуродов каби футболчиларни кашф этади.

30 июнь куни Аҳмаджоновнинг ўзи бевосита "Насаф" клубининг инфраструктураси билан яқиндан танишди. Куни кеча клубга янги раҳбар этиб тайинланган Сергей Кучеренко меҳмонларни клуб тизими билан таништириб чиқди. Айни пайтда бўлаётган молиявий муаммодан яхши хабардор ЎФА раҳбари шундай деди:

- "Насаф" бундай шароит билан Ўзбекистон чемпиони бўлиши керак. Сизлар тегишли хат-ҳужжатларни тайёрланг, ҳукуматга тақдим этаман. ОЧЛнинг доимий иштирокчиси бўлган клубингиз учун турнир жадвалидаги бугунги ҳолат ярашмайди. Клубни ҳар йили бир неча нафар футболчи тарк этсада, жамоа ўйинида ўзгариш сезмаймиз. Меҳнат қилаётган жамоани ёлғизлатиб қўймаймиз.


Шундан сўнг делегация академия биносига ташриф буюрди. Умид Аҳмаджонов клуб стадионидан қанчалик қониқиш ҳосил қилган бўлса, академияга яратилган шароитлардан янада хурсанд бўлди.

- Бу академия нафақат "Насаф" учун, балки Республикага ҳам хизмат қилиши керак, яъни футболчиларнинг ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда, Суперлига ҳамда Про-Лига жамоаларига ижарага бериш керак. Бу шароитда тарбия топаётган футболчилар албатта ҳориж жамоаларида ҳам тўп тепишлари керак. "Насаф" академиясига "Реал Мадрид" клубига 10та жой ажратамиз!

Шу тариқа "Насаф" академиясининг энг яхши мураббийи қўл остида энг сара футболчилар Испания пойтахтига борадиган бўлдилар. Меҳнатнинг таги роҳат деб шунга айтишади. "Насаф" эса мухлислар ўйлаётганидек, ЎФАнинг назаридан четда эмас, аксинча ЎФА ёрдам қўлини чўзишга тайёр.

Ҳасан Пирмуҳамедов фотогалереяси

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика