RU

Последние новости

20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 2:0  7 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  6 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  5 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

"Насаф"да ким нечта гол урди? Новости

"Насаф"да ким нечта гол урди?

Олий лигамизда терма жамоамиз ўйинлари туфайли қисқа танаффус вужудга келди.
Вақтдан фойдаланиб, жамоамиз сафида ўйнаб, бу йилги учрашувларда ким нечта гол урганини ҳисоблаб чиқдик. Энг қизиғи ҳозирча Олий лига жамоалари ичида энг кўп гол урган жамоа ҳам айнан "Насаф" жамоаси бўлиб турибди.

"Насаф" жамоаси ортда қолган 17 турда рақиблар дарвозасини 43 марта ишғол қилган. Афсуски пешқадамлар сафида энг кўп дарвозасидан тўп ўтказиб юборган жама ҳам "Насаф" ҳисобланади, улар ўз дарвозалари туридан 18 марта тўп олиб чиқишган.

"Насаф" сафидаги тўпурарлар рўйхатини жамоамиз сардори Артур Геворкян бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда эса моҳир ва жонкуяр ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов, унинг ҳисобида ҳозирча 9та гол бор.

Жорий йилдаги чемпионатнинг олдимизда 9та тури бор, умид қиламизки жамоа аъзоларида ҳали ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйиш имконияти катта. Аслида жамоа ютуғи ким қанча гол уришида эмасдек, энг муҳими учрашувдаги ижобий натижадир. Қолаверса, ушбу урилган голларда жамоа аъзоларининг катта меҳнатлари ва ҳиссалари ҳам мужассамлашгандир. Яна бир диққатга сазовор жиҳати шуки бу йилги чемпионатда ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов "очилиб" голлар ура бошлади. Мавсум бошида омади "чопмаган" ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев ҳам кейинги турларда "ўзига келди" у ҳозиргача рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди, ундан мухлисларнинг умиди катта.

Ёш ва умидли ҳужумчимиз Азамат Абдуллаев ҳозирги кунгача ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйишга улгурди. Айнан мана шу ҳужумчимиз бу йилги чемпионатда жамоа голурари бўлиши ҳам мумкин. Фақат озроқ маҳоратини "чархлаб" олса бўлди.

Қуйида "Насаф" жамоаси сафида гол урган ўйинчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Артур Геворкян – 10
Илҳом Шомуродов – 9
Азамат Алланиёзов – 7
Зоҳид Абдуллаев – 4
Шоҳруҳ Гадоев – 3
Илҳом Юнусов – 2
Эркин Бойдуллаев – 2
Алишер Юсупов  – 2
Ботир Қораев – 1
Ҳамза Каримов – 1
Фарруҳ Сайфиев – 1
Шухрат Муҳаммадиев – 1

Умид қиламизки, ушбу рўйхат келгусида анча йириклашади. Биз мухлислар эса жамоамиз аъзоларига каттадан-катта зафарлар тилаб улардан бизни хурсанд қиладиган ютуқлар кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика