RU

Последние новости

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  1 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида Новости

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида

Хабарингиз бор, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси айни кунларда Беларусь мамлакатида бўлиб турибди.

Улар 5-11 май кунлари у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Жасур Абдураимов жамоамиздан 5 нафар ёш футболчини Ўзбекистон U-19 терма жамоа сафига жалб этган. Булар, “Насаф” футбол мактабимизнинг битирувчилари Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Умид Эргашев ва Достонбек Бердиқуловлардир.

Бунгача Саудия Арабистони ёшларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азиз Ғаниевлар рақиблари дарвозасини ишғол қилишгани эътиборга лойиқ. Умид Эргашев эса терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

30 папрел куни Манамада бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон ёшлар терма жамоалари бор.

Қуйида “D” гуруҳи қитъа биринчилиги тақвими билан танишинг:

15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия

18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон

21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика