RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  92 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Насаф": Ёшларга имконият тақдим этилмоқда Новости

"Насаф": Ёшларга имконият тақдим этилмоқда

Теги :  Насаф
Куни кеча "Насаф" Олий лига доирасидаги 28-тур учрашувини Самарқандда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди.

Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Динамо”га қарши баҳсда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Азиз Ғаниевни асосий таркибда майдонга туширди.

1998 йилда туғилган ёш истеъдодли футболчимиз илк бор олий лига доирасидаги баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Азиз Ғаниев шу куни майдон марказида жамоамиз етакчиси Эркин Бойдуллаев йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилди. Ушбу иқтидорли футболчи бу ўйинда ўзини йўқотиб қўймади ва анча дадил ўйнади. Машғулотларда ўз акаларидан керакли жиҳатларни ўзлаштираётган Азиз Ғаниев буни амалда исботлай олди. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ёшларга имконият бериш, уларга йўл очиш сиёсатини анча самарали амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Динамо” билан бўлган баҳсда шунингдек яна бир қатор академиямиз тарбияланувчилари - Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳиддинов каби истеъдодли ёшлар ҳам захирадан майдонга тушишди.

Ажаб эмас келажакда Азиз Ғаниев Рўзиқул Бердиевдек майдон марказида ҳақиқий етакчи бўлиб етишса. Азиз Ғаниев ҳаракат қилган нуқтада ўз вақтида жамоамизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев ҳаракат қилгани кўпчиликда ёдида. Энг қизиғи, Азиз Ғаниев ҳам Рўзиқул Бердиев сингари 6-рақам остида ўйнамоқда. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика