RU

Последние новости

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  163 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда Новости

“Насаф” янги мавсум тайёргарлигини Драган Черансиз давом эттирмоқда

Теги :  Насаф
XXVI Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Насаф” футболчилари дам олишдан қайтиб келишди ва 15 декабрдан ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини бошлади.

Машғулотлар клуб қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Машғулотларда Дониёржон Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов ва Одилжон Ҳамробеков иштирок этишмаяпти. Ўзингизга маълум, ушбу футболчилар 2018 йил 21 январгача U-23 терма жамоамиз ихтиёрида бўлишади.

Сербиялик легионер ҳужумчи Драган Черан 20 декабрдан машғулотларга қўшилади. Яна бир легионер Игорь Голбан эса машғулотларга 15 декабрдан киришган.

“Насаф” 22 декабрь куни U-23 терма жамоамиз билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашув, шу куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 15:00да бошланади.

Жамоанинг декабрь ойидаги режасига кўра, 26 декабрь куни футболчиларимиз тайёрлиги бўйича норматив топширишади ва шу куни тантанали тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этишади. Декабрь ойи тайёргарлик машғулотлари 28 декабрь куни ниҳоясига етади. Шу куни жамоамиз яна бир назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин. Шундан сўнг футболчиларимиз янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади.

Мухлисларни кўпроқ қизиқтирадиган таркибдаги ўзгаришлар ҳақида ҳозирча янгилик йўқ.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика