“Насаф”: Янги чемпионат олдидан
27 фев 2017 20:37
Новости
“Насаф”: Янги чемпионат олдидан
Баҳор фаслининг илк ойи – мартнинг 3-кунидан мамлакатимиз стадионларида футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати ўйинлари бошланади.
Ўзбекистон кумуш медали (2011 йил) ва ўн карра бронза медали соҳиби, Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015 йил) ҳамда Ўзбекистон суперкубоги (2016 йил) соҳиби бўлган “Насаф” жамоаси жорий чемпионатнинг илк учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан ўтказади.
Жамоа бу йил ўз тарихида 21-марта олий лигада иштирок этади.
“Насаф” олий лигада 1997 йилдан ишитирокини бошлаган бўлса, ҳозиргача 20 марта мамлакатимиз чемпионатларида иштирок этди. Ушбу чемпионатларда жами 588та учрашув ўтказилди. Чемпионатларда 330та ғалаба, 112 дуранг ва 146 марта мағлубиятга учралди. Футболчилар рақиблар дарвозасига 1068та тўп киритишиб, ўз дарвоазасидан 667та тўп олиб чиқишган. Ўтказилган учрашувларда 1102 очко қўлга киритилган. Қуйидаги жадвал орқали ана шу ютуқлар қайси мураббийлар бошчилигида қўлга киритилганини билиб оласиз.
Чемпионатлар |
Йиллар |
Жамоалар сони |
Эгалланган ўринлар |
Мураббийлар |
VI |
1997 |
18 |
6 |
Виктор Борисов |
VII |
1998 |
16 |
5 |
Виктор Борисов |
VIII |
1999 |
16 |
11 |
Виктор Макаров |
IX |
2000 |
20 |
3 |
Баҳром Ҳакимов |
X |
2001 |
18 |
3 |
Баҳром Ҳакимов |
XI |
2002 |
16 |
4 |
Баҳром Ҳакимов |
XII |
2003 |
16 |
4 |
Баҳром Ҳакимов |
XIII |
2004 |
14 |
4 |
Б.Ҳакимов, З.Турақулов |
XIV |
2005 |
14 |
3 |
Олег Морозов, З.Турақулов |
XV |
2006 |
16 |
3 |
Баҳром Ҳакимов |
XVI |
2007 |
16 |
6 |
Б.Ҳакимов, В.Ни, В.Фомичев |
XVII |
2008 |
16 |
9 |
В.Борисов, Э.Гесс, У.Тошев |
XVIII |
2009 |
16 |
3 |
Виктор Кумиков |
XIX |
2010 |
14 |
3 |
В.Кумиков, А.Демьяненко |
XX |
2011 |
14 |
2 |
А.Демьяненко |
XXI |
2012 |
14 |
4 |
Р.Бердиев, У.Тошев, Р.Бердиев |
XXII |
2013 |
14 |
3 |
Рўзиқул Бердиев |
XXIII |
2014 |
14 |
3 |
Рўзиқул Бердиев |
XXIV |
2015 |
16 |
3 |
Рўзиқул Бердиев |
XXV |
2016 |
16 |
3 |
Рўзиқул Бердиев |
Таркибдаги ўзгаришлар
Ўтган мавсум ниҳоясига еткач, жамоани 4 нафар футболчи тарк этди. Тажрибали ярим ҳимоячи Фозил Мусаев Япония клубига ўтган бўлса, Ильдар Маматказин ҳам хорижда тўп тепадиган бўлди. Азамат Алланиёзов эса “Қизилқум”га, Шуҳрат Муҳамматиев “Локомотив” жамоаси аъзосига айланди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида жамоа сафида фаолият юритган Огнен Красич билан шартнома муддати узайтирилмади.
Бу йилдан жамоа сафига тажрибали ҳимоячи Акмал Шорахмедов қўшилди. Бунгача “Бунёдкор” жамоасида тўп тепган футболчи, миллий терма жамоа сафида ҳам кўплаб майдонга тушганлиги ҳақида биласиз. Шунингдек бунгача ўринбосарлар ва қуйи лигада иштирок этган жамоаларидан бир қатор ёш футболчилар асосий таркиб ўйинчиларига айланишди.
Кейинги йилларда “Насаф” клуби ўз таркибини футбол мактаби тарбияланувчилари ҳисобига тўлдириб бориши клубнинг устивор йўналишига айланди. Бу ҳолат кўпгина ёш футболчиларига футбол мактабида олган билим ва маҳоратини катта футболда синаб кўриш имконини яратди. Уларда асосий таркиб ўйинчисига айланишига катта ишонч ҳам пайдо қилди. Ҳозирги пайтда “Насаф”нинг асосий таркибида ана шундай ўн уч нафар футболчи борлиги албатта қувонарли ҳол. Бундан ташқари ёш футболчиларига энди европанинг етакчи клублари ҳам қизиқиш билдираётгани фахрлидир. Демак, “Насаф” клубининг футбол мактаби фаолияти тўғри йўлга қўйилган ва мактабда фаолият юритаётган мураббийларининг меҳнати ўз мевасини бера бошлади.
Хуллас, жамоа таркиби шакллантирилди. Энди футболчилар клуби раҳбарияти, мураббийлар ва мухлислари ишончини оқлашса бўлди.
Янги мавсум тайёргарликлари
Янги мавсум тайёргарликларини 2016 йил 20 декабр кунидан бошлаган жамоа шу пайтгача нафақат Қарши шаҳрида балки хорижда ҳам йиғин ўтказди. Хорижий йиғинда 6та назорат учрашуви ўтказилиб, унда асосан европа клублари жамоага спарринг рақиблар бўлди. Хорижда ўтказилган назорат учрашувларининг барчасида жамоанинг қўли баланд келди.
Ўйлаймизки, жамоа учун янги мавсум тайёргарликлари кўнгилдагидек ўтди.
Мақсад ва вазифалар
Жамоа олдидаги асосий мақсад, аввало футбол ишқибозларига чиройли ва мазмунли ўйинларни тақдим этиш. Мамлакатимиз миллий терма жамоаси таркибига муносиб ўйинчилар етказиб бериш. Жамоа олдидаги вазифа ҳеч қачон ўзгармайди. Бу мамлакат чемпионатида юқори натижага эришиш ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Бу орқали қитъамизнинг клублар ўртасидаги нуфузли мусобақаси - Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш. Жамоа ана шу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун мамлакатимиз яшил майдонларида кураш олиб боради.
Комментарии