"Насаф" Туркияда Босния ва Герцеговина кубоги соҳиби билан ўйнайди
04 фев 2022 13:40
Новости
"Насаф" Туркияда Босния ва Герцеговина кубоги соҳиби билан ўйнайди
Қаршининг "Насаф" клуби 3 февраль куни илк хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркияга учиб кетганди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа мазкур йиғинда бир қатор назорат синов учрашувларини ўтказади.
Championat.asia сайти улардан учтасини аниқлади. "Насаф" Туркиядаги илк назорат ўйинини Грузия кубоги ғолиби — "Сабуртало" жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
8 февраль куни "аждарлар" Россиянинг "Волгарь" клуби билан ўйнашса, 11 фервалда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" клубига қарши майдонга тушади. Маълумот учун, "Сараево" ўтган мавсум ўз мамлакатида вице-чемпион бўлган ва кубок соҳибига айланган.
Комментарии