RU

Последние новости

21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  52 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  16 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  13

"Насаф" - "Тракторсози". Ал Ҳилоли бошқарган ўйинларда жамоаларимиз мағлуб бўлишмаган Новости

"Насаф" - "Тракторсози". Ал Ҳилоли бошқарган ўйинларда жамоаларимиз мағлуб бўлишмаган

Бугун ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Тракторсози" ўйини бўлиб ўтади. ОФК ушбу баҳсга уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлади.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган.

Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 11та ўйинда ишлаган. Шундан 4тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги ҳеч бир учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишмаган.

Ал Ҳилоли "Насаф" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Ўшанда 2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.

2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.

2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Тракторсози" учрашуви 25 февраль куни 18:00да бошланади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика