RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Насаф": Тарбияланувчиларга сертификат топширилди Новости

"Насаф": Тарбияланувчиларга сертификат топширилди

“Насаф” футбол мактабининг 1998 йилда туғилган битирувчи ўқувчиларига сертификат топшириш маросими ўтказилди.
Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, клуб спорт директори Виталий Ни сўзга чиқишиб, ёш футболчиларнинг йил давомида қўлга киритган ютуқлари хусусида тўхталишди. Уларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилашди.  Дарҳақиқат, футбол мактабининг 1998 йилда таваллуд топган футболчилардан ташкил топган гуруҳи жорий мавсумда улкан ютуқларни қўлга киритишди.  Евгений Смирнов ва Умирқул Раҳматуллаев мураббийлигидаги жамоа дастлаб иккинчи лига мусобақаларининг Қашқадарё минтақасида ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Олий ва биринчи лига жамоалари тайёрлов гуруҳлари ўртасида 2014 йилги Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка сазовор бўлишди. Улар финалда “Бунёдкор” жамоасини 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.  Қолаверса, яқиндагина Самарқандда ўтказилган биринчи лигада ўтиши турнирида ҳам айнан Насаф-1998 жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.  Шунингдек, Таиландда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ушбу гуруҳ аъзоларидан 6 киши – дарвозабон Умид Эргашев, ҳимоячи Илҳом Алижонов, Достон Бердиқулов, ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев, ҳужумчилар Азиз Ғаниев ва Худойберди Ҳолиқов иштирок этишди. Шубҳасиз бу ютуқларни қўлга киритилишида футбол мактаби раҳбари Сергей Кучеренконинг хизматлари ҳам беқиёс.  Тадбир давомида футбол мактабининг энг иқтидорли, ўқиш ва жамоа ишларида фаол тарбияланувчиларига сертификатлар ва медаллар топширилди. 

Тадбир фотожамланмасини қуйидаги манзил орқали томоша қилишингиз мумкин: фотогалерея
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика