RU

Последние новости

14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  5 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  16

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот Новости

"Насаф": “Suhaim bin Hamad Stadium”да илк машғулот

Футболчиларимиз кеча “Ал Жаиш” жамоасига қарши учрашув ўтказиладиган “Suhaim bin Hamad Stadium”да машғулот ўтказишди.

11 минг томошабинга мўлжалланган ушбу стадион Қатар Спорт клуби жамоасига тегишли. Ўйин олди расмий машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Alkass” телеканали мухбирлари жамоамизнинг етакчи ярим ҳимоячиси Мақсуд Каримовдан эртанги ўйин ҳақида қисқача интервью олишди. Машғулот аввалида жамоа бош мураббий футболчиларига эртанги ўйиннинг аҳамиятини яна бир бор уқтириб, йилнинг илк расмий ўйинида уларга юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Бир соатдан ортиқроқ давом этган машғулотлар давомида футболчилар мураббий томонидан юкланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга интилишди.

Дарвоқе стадионида ОАВ ходимлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими вай фай орқали интернетга уланиш борасида муаммо йўқ. Эртанги ўйин клубимизнинг Твиттердаги расмий саҳифаси - @fcnasaf орқали матнли онлайн трансляция қилиш режалаштирилган.

Умид қиламизки, футболчиларимиз ҳам ушбу ўйинда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиб, минглаб ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этишади.

Азиз НУРИЙ,
Доҳа, Қатар.

Ўйин олди машғулотлардан фотожамланмани қуйидаги манзилда томоша қилишнгиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика