RU

Последние новости

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

“Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью Новости

“Насаф” - “Сўғдиёна”. Превью

“Насаф” 4-тур учрашувини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 30 март пайшанба куни “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.


ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017
“Насаф” (Қарши) - “Сўғдиёна” (Жиззах) 
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 17:00да  
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Арлан Хотамов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфуллин

Учрашув бош ҳаками ҳақида:  Рустам Бобомуродов ўтган йилги чемпионатда “Насаф” иштирокидаги учта ўйинни бошқарган. Бу учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалаба қозонган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Жамоалар миллий чемпионат доирасида бунгача ўзаро 32 маротаба куч синашган. Шулардан 25та ўйинда “аждарлар”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда ўзаро дуранг қайд этилган. Ушбу тарихий дуранг 1998 йил Қаршида қайд этилган. 6 учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси ғалаба қозонган. Ўзаро учрашувларда 98 марта дарвозаларга гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида – 69:29.

“Сўғдиёна” футболчилари сўнгги марта 2008 йил 29 августда бўлиб ўтган учрашувда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Шундан кейинги ўзаро бўлиб ўтган 12 учрашувда жамоамиз кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.

Ушбу жамоалар ўртасидаги Жиззахда бўлиб ўтган, ўтган йилги мавсумдаги ўзаро учрашувда, “Насаф” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учрашувдаги жамоамиз голларига Шахбоз Эркинов (2) ва Фозил Мусаевлар муаллиф бўлишган.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Қаршида ўзаро 16та учрашувда майдонга тушишган. Бу учрашувларда 1 марта “Сўғдиёна” жамоасининг, 14 марта “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қаршида ўтказилган ўзаро учрашувларнинг фақат биттасида голсиз дуранг қайд этилган. Қаршидаги учрашувларда дарвозаларга жами 56та гол киритилган. Голлар нисбати бўйича устунлик жамоамиз томонида - 41:15.

Ушбу жамоалар 1997 йилги мавсумдан ўзаро майдонга тушган бўлсаларда, “Насаф” сафардаги илк ғалабасини 2000 йилги мавсумда қўлга киритган. Бу учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувдаги голни Рустам Абдуллаев киритган.

“Сўғдиёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Ўзаро қайд этилган йирик ҳисоблар

Жамоамиз жиззахликларни энг йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган. “Сўғдиёна” эса 3:2 йирик ҳисобидаги ғалабага эришган.

2000 йили Қаршида ўтган баҳсда “Насаф” илк марта “Сўғдиёна”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Ушбу беллашувда дарвозабонимиз Петр Гизимчук 11 метрлик жарима тўпини голга айлантирган.

Ўзаро ўйинларда “аждарлар” беш марта йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0 – 2000, 2009, 2016 йил, 4:1 – 2004, 2009).

Яна бир қизиқарли факт, ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларда энг “яхши кўрган” ҳисоби - 2:1 ёки 1:2дир. Ўзаро ўтказилган 31 учрашувда бу ҳисоб 9 марта такрорланган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп гол киритган футболчилар

Ўзаро ўйинларда Зафар Холмуродов жиззахликлар дарвозасини 8 марта нишонга олган. Ҳанузгача ҳеч бир футболчимиз жиззахликлар дарвозасини шунча ишғол эта олмаган. Шунингдек,  Бахтиёр Давлатов ва айни пайтда жамоамизга бош мураббийлик қилаётган Рўзиқул Бердиев ва жамоамизнинг собиқ футболчиси Баҳодир Аннаматовлар ўзаро ўйинларда 3 мартадан “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

Ўзингизга маълум, “Насаф” ўтказган 2 учрашувида 6 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” жамоаси уч учрашувдан кейин 3 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 2-турда “Бухор” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

“Сўғдиёна” жамоаси ўтган 3-турдаги учрашувни ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Навбатдаги учрашувнинг бошланиш вақти

Мазкур жамоалар ўртасидаги навбатдаги учрашув 30 март пайшанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Бундан бир кун аввал, яъни 29 март куни жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида соат 16:00да бошланади.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика