RU

Последние новости

15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  5 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви чипталари эртадан сотувда Новости

“Насаф” – “Шўртан” учрашуви чипталари эртадан сотувда

Теги :  НасафШўртан
Хабарингиз эртага яъни 5 март куни Олий лига -2016 футбол мавсуми бошланади.


Ўзимизни футболни соғинган футбол ишқибозлари учун бу қувонарли воқеадир. Юртимиз футбол ишқибозлари ўз севикли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ошиқишади.

Қарши шаҳрида эса  катта футбол байрами давом этади, 6 март куни “Насаф” жамоаси ўз майдонида воҳамизнинг олий лигадаги яна бир вакили Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ва ниҳоят, шу куни “Насаф” сафига жорий мавсумдан келиб қўшилган черногориялик легионер футболчи -Деян Больевични ўйинига гувоҳ бўлишлари мумкин. Рўзиқул Бердиевнинг жамоага ўйинчи танлашда адашмаслигини ҳисобга олсак, бу ўйинчидан кўп сюрпризлар кутиш мумкин.

“Насаф” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни режалаётган мухлислар эртадан яъни 5 март шанба кунидан “Марказий” стадион қошидаги кассалардан чипта харид қилишлари мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардикки, ўтган “Насаф”-“Ал-Аҳли” учрашувида қалбаки чипталар билан стадионга келган мухлислар ҳам аниқланган. Шунинг учун ўйинга чипталарни фақат стадион кассаларидан харид қилишингизни сўраймиз. Чунки, шаҳарнинг бошқа жойларида чипталар сотуви ташкил этилмайди. Бошқа жойда харид қилган чипталарингиз қалбаки бўлиши мумкин, эҳтиёт бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, Олий лига -2016, 1-тур доирасидаги “Насаф” – “Шўртан” учрашуви 6 март якшанба куни соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика