RU

Последние новости

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  7 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз! Новости

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг туғилган куни. У киши бугун қутлуғ 61 ёшни қарши олдилар!

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида “Насаф” футбол клуби инфратузилмасидаги ижобий ўзгаришларни фахр билан тилга олиш мумкин. Айниқса, кейинги пайтларда кўпмингсонли мухлисларимиз учун, “Марказий” стадионда яратилаётган шароитлар барчамизни хурсанд қилмасдан қолмайди.

Шамил Самигуловичнинг раҳбарлик йилларида, ёш футболчилардан муносиб ўринбосарлар тайёрлаш – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг натижаларини бугун ҳамма эътироф этмоқда.

Катта меҳнат жамоасига раҳбарлик қилиш ҳеч қачон осон кечмаган. Ҳар бир ходимнинг муаммоси-ю, кайфиятидан доимо хабардор бўлиш, уларга ўз вақтида эътиборда бўлиш, бугунги кунда кишидан катта жасорат талаб қилади. Ана шундай раҳбарлик ва инсонийлик маъсулиятини ўз зиммасига олган раҳбаримиз, жамоамиз ҳурматида ва эътирофидадир.

Шамил ака бугун қутлуғ 61 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча ходимларлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг ҳамма мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика