RU

Последние новости

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик" Новости

"Насаф" сардори Умар Эшмуродов: "Душанбедаги сунъий қопламали майдонга анча мослашиб олдик"

14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги гуруҳ босқичи старт олади.

ФОТО  ОФК кубоги. "Насаф"нинг Душанбедаги бугунги машғулотидан махсус ГАЛЕРЕЯ

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. "Аждарлар" 10 май санасидан бери мусобақа ўтадиган жойга етиб келишган ва машғулотларни олиб боришмоқда. "Championat.asia" сайти ходими Толибжон Қосимов ана шу жараёнларни бевосита воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида Тожикистонга етиб келган. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг мухбиримиз қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовдан қисқа интервью олди.

- "Насаф" учинчи кундирки Душанбеда машғулотларни олиб бормоқда. Тайёргарлик жараёни қандай давом этмоқда?

- Ўйинларимиз сунъий қопламали стадионда бўлгани сабаб машғулотларни ҳам айнан сунъий майдонда олиб боряпмиз. Бу майдонга анча мослашиб олдик, яхши. Жуда қаттиқ эмас, юмшоқ. Бошқа сунъий қопламали майдонларга қараганда яхшироқ. Ўзимизни Чиғатойдаги майдондан ҳам юмшоқроқ экан.

- Уч кунлик машғулотлардан кейин ўйинчиларда қандайдир оғриқлар йўқми?

- Оғриқлар бор. Лекин, ҳар куни машғулот олиб бораверганингиздан кейин оёқлар ва бел оғриқларга анча кўникиб қолади. Секин-секин оғриқлар камаяди ва умуман йўқолади. Айнан шу сабаб ўйингача мослашиб олиш мақсадида Душанбега эртароқ келдик. Мақсад - мана шундай оғриқлар ўйин пайти бўлмаслиги учун ва шундай йўл тутилгани яхши бўлди.


- Сардор сифатида жамоада ўйинчиларнинг кайфияти қандай эканлигини айта оласизми?

- Кайфият яхши, ҳамма ўйинга муносиб тайёргарлик кўрди. Аллоҳ насиб қилса яхши натижалар қайд этиб гуруҳдан чиқишимиз керак. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, тайёргарлик ҳам шунга яраша. Ҳамма соғ-саломат ва ўйинга шай.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

ВИДЕО  ОФК кубоги-2021. "Насаф"нинг бугунги машғулоти ва Умар Эшмуродов билан интервью

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика