RU

Последние новости

17:04"Шўртан" - "Бунёдкор". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  2 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  4 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  1 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  2 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  6 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  3 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  12 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  21 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  19 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  20

"Насаф" сардори Жиззахдаги ўйин якунида содир бўлган тартибсизлик ҳақида гапирди Новости

"Насаф" сардори Жиззахдаги ўйин якунида содир бўлган тартибсизлик ҳақида гапирди

Ўзбекистон Кубоги-2021 чорак финалининг сўнгги учрашуви Жиззахда бўлиб ўтди.

Унда Қаршининг "Насаф" клуби мезбонлар устидан минимал ҳисобда зафар қучди. 54-дақиқада Шоҳмалик Комиловнинг пенальтидан киритган голи Рўзиқул Бердиев жамоасига ғалаба келтирди. 

Илгиз Танташевнинг сўнгги ҳуштаги чалингач, иккала жамоалари ўртасида тортишув келиб чиққанидан хабарингиз бор. Барчаси тинчиганидан кейин баҳсни кузатиш учун Жиззахга етиб борган муҳбиримиз "Насаф" сардори Умарбек Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ўйин қийин бўлди. Жиззахга ОФК кубоги финалидан олдин келганимиз боис асосий таркиб ўйинчиларининг баъзилари захирада қолди. Мураббий уларга дам бериш билан бирга, жароҳатдан ҳам асрашни ўйлаганди. Бу майдонда тўп тепиш сал қийинроқ, чунки нотекис. Шу туфайли йигитлар озроқ қийналишди. Лекин ютиб олдик, муҳими ғалаба. Ярим финал йўлланмаси билан мухлисларни табриклаймиз".

— Қаршидаги ўйинда ҳам Баҳодир Насимов ва сизнинг ўртангизда кўп тўқнашувлар бўлганди. Бунинг футболдан ташқари сабаби йўқми?

— А, йўқ, бу футболда кўп учрайдиган ҳолат. У ҳам ғалабани хоҳлайди, мен ҳам. Бунга жиддий эътибор бериш керак эмас.

— Танташевнинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинганидан кейин юз берган тартибсизликлар ҳақида нима дейсиз?

— Ўйин суръатини кўрдингиз, ҳамма қизишиб кетди. Бу табиий жараён. Тўғри, ичкарида бироз тартибсизлик бўлди. Бироқ, ҳеч қандай жанжал ёки урушга айлангани йўқ. Барча жимгина кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.

— Майдондан чиқиб кетиш жараёнида рақиб устози (Бақоев) билан даҳанаки жангга киришдингиз...

— Айтдим-ку, барча қизишганди. Футболда асабларни жиловлаб туриш қийин. Лекин Улуғбек ака билан орамизда ҳеч нарса бўлгани йўқ. У ўз футболчиларига гапираётган экан, мен ҳам Бақоевнинг манзили томон ҳеч нарса деганим йўқ. 


— ОФК кубоги финалида омад тилаймиз!

— Сизга ҳам раҳмат! Баҳрайнда бутун ўзбек халқи учун ўйнаймиз. Насиб қилса, кубок билан қайтамиз.

Фахриддин суҳбатлашди

Автор :
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика